Одамлар йўлда кетаётса, бир чумоли қаршисида турган тоғнинг тошларини елкасига ортиб, четга чиқараётган экан.
Ундан нега бундай қилаётганини сўрашибди...
- Тоғнинг нариги томонида онам бор. Онамнинг олдига бориб-келишим учун тоғнинг ўртасини ёриб, ўзимга йўл қиляпман, - деб жавоб берибди.
Одамлар:
- Бу сенинг қўлингдан келмайдику,- дейишибди.
Шунда чумоли:
- Қўлимдан келмаслик баҳона бўлолмайди, - деган экан...
Хулоса:
Мақсадлар сари дадил қадам босмас эканмиз, ҳар қандай оддий нарсалар ҳам қўлдан келмайди.
Истаса ва изланса, ҳар қандай мақсадга йўл бор, дангаса инсонларгина баҳоналар туфайли ўзларини тўхтатишади.
Менимча:
— Қобилиятсиз инсон бўлмайди. Шунчаки, ўз қобилиятларини намоён қила олмайдиганлар бўлади...
— Омадсиз инсон бўлмайди.
Шунчаки, ўзини «ОМАДСИЗ» деб ҳисоблайдиганлар бўлади...
— Бахтсиз инсон бўлмайди.
Шунчаки, БАХТни ҳис қила олмайдиганлар бўлади...
— Ҳамма ҳам ОРЗУ қила олади.
Лекин, ҳамма ҳам уни МАҚСАДга айлантира олмайди...
Ҳамма қандай яшаш кераклигини билади, лекин ҳамма ҳам НИМА УЧУН яшаётганлигини билмайди.
Қадрлиларим, сизнинг хулосангизни кутаман...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев