Кечки таомдан сўнг уй ишлари билан машғул бўлиб ўтирган эдим. Ишимни тамомлаб қўлимга китоб олдим-да ўқимоқликка киришдим. Китоб ўқишни ёшлигимдан яхши кўраман. Мазза қилиб ўқиябману, лекин хаёлими нимадир ўзига торта бошлади. Китобни ёпдимда аста кўзимни юмдим. Нимага бу ҳолат мани чалғитмоқда,-деб ўйлардим.
Шунда анчадан бери кўришмай юрган бир акамиз кўзимни олдига келдилар. Ҳозирда ишсиз бўлиб тирикчиликда анча қийналиб қолган эдилар. Бир бориб хабар олсам дедим. Кўзимни очдимда уйдагиларга қани кетдик кўчада айланиб келамиз деб ўзим ҳам кийина бошладим.
Оилавий йўлга чиқдик. Машинамда кетябману нима олиб бориш ҳақида ўйлардим. Яхшиси бирор кило гўшт, нон яна майда чуйда ва аталган закотим бориди ўшани бераман деб ўйлаб қассоб олдига тўхтадим. Қўй гўшти бўлиб-бўлиб чиройли қилиб осиб қуйилган эди.
Қассоб ҳар доимгидек қилиб берайми деганиди уни тухтатдим. Гўшт кўзимга ёқмайроқ кўринди. Машинамга ўтириб бошқа қассоб олдига кетдим. У қассобдаги гўшт ҳам ёқмади. Яна бир таниш қассоб бор эди, ўшандан оламан дея у томонга йул олдим. Олиб бормоқчи бўлган гӯштни чиройли яхши жойидан олсам гўзал иш бўлар эдида деб қассоб олдида тўхтадим.
Қассобга :
-Ука, бирор кило чиройли қўй гўштидан тортингчи-дедим.
-Қўлидан тортайми ака жуда юмшоқ қўйда ўзиям-деди қассоб.
Бирдан кўзим сал нарироқдаги "МОМИҚ ЖЎЖА" пишираётганларга тушди. Бутун қилиб пиширилган жўжалар иштаҳани очиб мана ман деб турарди.
-Тўхтанг ука, гўштга янаги сафар келарман.-дедимда, ўзим пиширилган жўжа томон юрдим. Момиққинасидан битта сотиб олдим. Тўртта нон ҳам қўшиб яна у- бу олиб йўлга тушдим. Яхши бўлди жўжа олганим дердим, кўнглим ҳам жойига тушган эди.
Акамиз бизни кўриб жудаям хурсанд бўлиб кетишди. Уйларига таклиф қилишган эди, унамадим. Ҳовли дарвозаси олдида ҳол-аҳвол сўрашиб қўлимдаги аталган нарсаларни бердимда кетишга рухсат сўрадим. Акамиз эшигим тагидан кирмай қайтябсиза деб хижолатда хайрлашдилар.
Йўлда кетаётган эдим хурсанд бўлиб. Чунки акамиздан хабар олдим, ҳамда фарзандларимга ҳам ибратли намуна бўлган эди.
Бирдан қўл телефоним жиринглади. Олсам акамиз:
-Ука, бу қандай ҳолатки тил ожиз сўзлагани-дедилар.
-Ҳа ака тинчликми ўзи.
-"МОМИҚ ЖЎЖА"ни айтмоқдаман, олиб келганингизни.
-Ака, сизларга илиниб олиб келдимда.
-Бугун кеннойиз билан кичкинам кўчага чиқишган эдилар, йўлларида пиширалаётган момиқ жўжага кўзлари тушиб егилари келган эди. Уйга қайтиб манга айтишган эдилар, пулим йуқ, насиб қилса олиб берарман дедим. Кичкинам росаям егим келябди дада деганида, астойдил Аллоҳдан сўрасангиз Ўзи етказади деб айтсам...
Жажжи қўлчаларини дуога очиб:
- ЭЙ, АЛЛОҲИМ ЖУДАЯМ ЕГИМ КЕЛЯБДИ, ДАДАМИ ПУЛЛАРИ ЙЎҚ. ЎЗИНГ БЕРГИН-деб сўраган эди.
Ҳозир олиб келган нарсаларингизни дастурхон устида очсак пиширилган жўжага фарзандимни кўзи тушиб:
-Дадажон, Аллоҳ бор экан қаранг сўраган эдим Ўзи берди -деди суюниб. Ука раҳмат сизга Аллоҳ рози бўлсин. Қилган эҳсонларингиз қабул бўлсин.
Акамиз гапиришардию ўзлари йиғлашарди...
Мани ҳам кўзларимдан ёш оқарди.
Алҳамдулиллаҳ, Ўзингга шукр дердим.
Роса йиғлашдик. Бир-биримизга раҳматлар айтишиб телефонда хайрлашдик.
Ушбу ҳолат манга ажойиб ҳис туйғуни туҳфа қилган эди.
Таърифлашга тил ожиз ҳақиқатдан ҳам.
Қандай ажойиб иш бўлди.
Машинамда ўтирган оила аҳилларимга ҳам ибратли воқеа бўлган эди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
ИнШаалах.