Бир куни подшоҳ билан қул бир кемага чиқишибди. Умрида ДЕНГИЗ кўрмаган қул кема ҳаракатланганида қўрқиб бақира бошлабди. Қул огоҳлантиришларга қарамай бақираверибди. Қулнинг бақириб-чақиришидан подшоҳнинг ҳаловати йўқолибди. Кемадаги ДОНО кишилардан бири подшоҳга:
– Рухсат берсангиз, уни жим қила оламан, – дебди.
Подшоҳ жуда хурсанд бўлишини айтибди. Подшоҳнинг рухсати билан доно киши қулнинг денгизга ташланишини буюрибди. Сузишни билмаган қул жон ҳолича ёрдам сўрабди. Қулнинг сувда чўкаётганини кўрган доно киши:
– Бўлди, етади. Уни олиб чиқинглар...
... Доно кишининг сўзига биноан қулни денгиздан олиб чиқишибди. Қул уни олиб чиққанларга РАҲМАТ айтиб бир чеккада тинчгина ўтирибди. Доно кишининг бу иши подшоҳга ёқибди. Подшоҳ табассум билан қараб:
– Бу қулни қандай қилиб жим қилдинг? Доно киши жавоб берибди:
– Ўтирган жойида бақириб-чақирган бу қул бундан олдин денгизда чўкмаган. Шунинг учун кемадаги ҳузур-ҳаловатнинг қадрини билмайди.
Бу қул каби соғлик ва ҳузурнинг қадрини фақат уни йўқотганлар билади. Одамнинг бошига бир кулфат ва дард келсагина ҳузурнинг ва роҳатнинг қадрига етади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев