Og'ir yuk ŤÉMÙŘ ÂŁ- BŰXØŘÎҰ Bir yigit buvasiga arzi hol qildi: – Hayot ziddiyatlarga to'la. Sizning esa doim kayfiyatingiz chog'. Xafa bo'lganingizni, birovdan ranjiganingizni ko'rmayman. Sizga o'xshashga shuncha harakat qilsam ham, uddasidan chiqolmayapman. Oqsoqol bir zum o'ylanib, dedi: – Kelishib olaylik, har safar kimdandir yo nimadandir norozi bo'lganingda menga bitta tosh olib kelasan. – Qanaqa tosh? – Farqi yo'q. Xohishingga qarab ko'tarib kelaver. Yigit buvam shunaqa qilib o'zini ovutarkan-da, deb o'yladi-yu, uning gapini ikki qilgisi kelmadi. U yoki bu vaziyatdan dili xira tortganda shartni bajardi. Kunlardan birida qariya nabirasini chaqirib, xona burchagid
    0 комментариев
    1 класс
    •••ФАРЁД••• Қамишлар орасида дарёнинг ялаб ўтган кенг яланглигида қулоқларини чимирганича гоҳ оғзини ўтга текизаётган, гоҳ чўчиб, атрофга аланглаётган кийикни кўриб, оғзининг суви оқди. Қамишларнинг оҳиста шамолда чайқалиши унинг учун айни муддао эди. Уларнинг шитирлашидан юргани билинмас, шамол эса ўлжаси томондан эсаётгани учун, унинг борлигини сездирмас, агар омади чопса ўлжаси бир неча дақиқадан сўнг ҳаётдан кўз юмишидан бехабар эди. Тўқайдан ялангликка яна уч-тўрт кийик чиқди. Икки қўзичоғини эргаштирган она кийик деярли ўтламай, фақат чор-атрофни диққат билан кузатар, бу эса уларга яқинлашишига ҳалақит берарди. Олдинга яна бир қадам босди-ю, ўнг оёғини ерга босмай,
    0 комментариев
    2 класса

    •••ҒАРОЙИБ ЕЧИМ••• – Ҳали замон Турсунжон ҳам келиб қолади. Шу, унинг кеч юришлари сираям менга ёқмайди-да. Ота бўлиб сал тергасангиз бўлармиди. – Қўявер. Эрта–индин уйланадиган йигит. Бундан ташқари ўйнаб юргани йўқ. Ишлаяпти. – Ҳар куни қоронғу чўккандан кейин келиши одамни ташвишлантиради. Негадир шу кунларда кўнглим ғаш. Қўшни Назокатнинг келини касалхонада ётганмиш. Кўзи ёригандан бери ўзига келмаётган экан. Ишқилиб, тинчлик бўлсин-да?! Итларнинг увиллаши ҳам ғалати… Шафоат ая ишини тўхтатиб, энди элас-элас эшитилаётган итнинг увиллашига қулоқ тутди. – Э, кўп валдирайверма. Турган–битганинг ваҳима. Худо умр берган бўлса тузалиб кетади. Ундан кўра намоз ўқишни ўрган.
    0 комментариев
    4 класса
    •••КЎЗ ҚОРАЧИҒИДАГИ ЖАВОБ••• - Бўлиши мумкин эмас, берилган қидирув эълонида Раъно Шукурова 30 ёшда эканлиги кўрсатилган. - Эри келиб мурдани танидими? Валиев саволомуз капитанга қаради. - Ҳали келгани йўқ, аммо чақиртирганмиз. Лекин жасад ёнидаги сумкачадан топилган паспорт бу ҳақиқатдан ҳам Раъно Шукурова эканлигини тасдиқлаб турибди. У 1975 йили тугилган. Демак, ҳаммаси тўгри. - Қизиқ, Валиев кўзойнагини олиб, пешонаси, бурни устида пайдо бўлган майда терларни артди. – Ҳеч, нарсага тушунмаяпман, қизиқ. Ҳусниддин туман ички ишлар бўлимига етиб келганида соат 11 ларга яқинлашиб қолган эди. - Келинг, ўтиринг. Жиянов Ҳуснидинга зимдан разм солар экан, келишган бу эркак б
    0 комментариев
    4 класса
    •••Бўри одам йили. Стивен Кинг Якуний қисм••• Ноябр Такер Миллзга тунд ноябр кириб келди. Руҳоний Лестер Лоу эшиги олдида турганича кўчада юз бераётган воқеаларни кузатаётганди. У ҳозиргина почта орқали олтита китобча ва битта хат олганди. Кўчада машиналар тизилиб кетганди. Улар шаҳардан чиқиб кетаётганди. Об-ҳаво маълумотига кўра, қор ёғиши керак эди. лекин машиналардаги кишиларни бу нарса қўрқитолмасди. Улар ов кийимларини кийиб олишган, қўлларида қурол, ёнларида този итлари бор эди. Тўртинчи кундирки, Алмер Синнеман ва унинг укаси Пит бошчилигидаги бу кишилар шаҳар ташқарисига чиқишаётганди. Ой тўлишига оз қолганди. Қуш овлаш мавсуми аллақачон тугаганди. Буғу овлаш ма
    0 комментариев
    0 классов
    ••• Бўри одам йили. Стивен Кинг-4••• … Сентябр Ой охирлаб борар, тўлин ой кечаси яқинлашиб келмоқда эди ва Такер Миллзнинг саросимага тушган аҳолиси қўрқув билан ой тўлишини кутарди, лекин ҳеч нарса юз бермади. Дунёнинг қаеридадир бирин-кетин бейсбол мусобақалари ўтар ва футбол мавсуми бошланганди; Канада тоғларида эса қалинлиги бир фут қор ёққанди. Лекин ер шарининг бу бурчагида ҳали ҳам ёз ўз ҳуқуқини талаб қилаётганди. Уч ҳафта илгари болалар мактабга қайтишганди. Зерикарли синф хоналарида куйиб-пишиб ўтиришга маҳкум бу болалар ўзларича бахтсиз эдилар. Эр ва хотинлар ҳеч қандай сабабларсиз жанжаллашишарди. Шаҳарчага кираверишда жойлашган ЎНилнинг ёнилғи қуйиш шохобчас

    •••Бўри одам йили. Стивен Кинг-3 Июл Улар Мустақиллик кунини нишонлашни тақиқлашибди! Мана шу сўзлардан сўнг Мартин Кослав яқинларининг норозиликларини кўрди. - Бунчалик аҳмоқ бўлма, - деди онаси. Онаси унга кўпинча қўпол муомала қилар, унинг ногиронлиги ва бир умр ногиронлар аравачасида ўтиришга маҳкум эканлиги учун ачинаётганлигини билдирмасликка уринарди. - Келаси йилгача кутиб тур! – деди отаси унинг елкасига шапатиларкан. – Кейинги байрам зўр бўлади! Икки баравар зўр бўлади, жин урсин! Эй-ей, ўзинг кўрасан ҳали, кичкинтой! Герман Кослав Такер Миллздаги ўрта мактабда жисмоний тарбиядан дарс берар ва ўғлига доимо сохта самимият билан муомала қиларди. Бундан ташқари
    0 комментариев
    0 классов
    •••Бўри одам йили. Стивен Кинг-2 Март Бу йил охирги ёққан оғир ҳўл қор Такер Миллздаги барча йўлларни дарахтларнинг синган шохларига тўлдириб ташлади. - Она табиат ўз мулкини тартибга соляпти, - деди шаҳар кутубхоначиси Милт Штурмфюллер ўзига-ўзи. У хотини билан стол ёнида ўтирганича қаҳва ҳўпларди. Ориқ, кўзлари кўк ўрта бўйли бу киши ўн икки йилдирки, хотинини хўрлаб келарди. Лекин буни ҳеч ким билмасди. Милтга ўзи топган ибора шунчалик ёқиб тушдики, у сўзларини яна такрорлади: «Ҳа, она табиат ўз мулкини тартибга соляпти…» Шу пайт чироқ бир липиллади-ю, ўчди. Бундай бўлишини кутмаган Донна Ли Штурмфюллер қичқириб юбораркан, қаҳвасини тўкиб юборди. - Тезда латтани ол-да
    0 комментариев
    0 классов
Закреплено
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
Показать ещё