Гўдак эди бечора меҳрим...
Юрагимда битта қабр бор,
Гул кўтариб келмайди ҳеч ким.
Сен исмимни айтиб чақирдинг,
Кимлигимни эслатдинг менга.
Жимлигимни кўриб, зерикдинг,
Кимлигимни айтмадим сенга...
Баҳор келди, гулга ўранди
Тўрт томон, бир бутун борлиқ.
Кўзларимга қарадинг бугун,
Тополмадинг бир бахтиёрлик.
Бахт... бу сўзни айтиш қўрқинчли,
Мен кулганда йиғлади кўнглим.
Кўзларингга тикилиб туриб
«Бахтлиман!» деб айтишга кўндим.
Билмадим бу туйғунинг исмин,
Тополмадим бошқа бир илож.
Ҳамма айтган гапга ишондим,
Мен ҳам бахтли бўлдим... на илож...
«Бахт - сиз!» деган юрак бегона,
Бахтсиз деган тамға дилимда.
Мен шундай бахт оғушидаман,
Бахт... деган сўз қолди тилимда.
Кўнгил гулин сўлдириб қўйдим,
Гўдак эди бечора меҳрим.
Юрагимда битта қабр бор,
Гул кўтариб келмайди ҳеч ким.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Ёкимли дард булди азобим менинг.
Билмадим бу балки хатойим менинг.
Сезни севиб севишни ургандим аммо.
Сиз бошка дунёсиз мен бошка дунё.
Севги нима хали мен билмаган эдим
Гуё бу дунёга келмаган эдим.
Ё сизни худодан тилаганмидим.
Сизни севиб севишни ургандим аммо.
Сиз бошка дунёсиз мен бошка дунё.
Юрагим эланди мехрли сузга.
Айланди бошгинам сехрли кузга.
Жонимга аро ким бор сиздан узга.
Сиз бошка дунёсиз мен бошка дунё.
Чин бахтни танимай лолдек иккимиз.
Хам аро йулларда колдик иккимиз.
Ва узга дунёда ёндик иккимиз.
Сизни севиб севишни ургандим аммо
Сиз бошка дунёсиз мен бошка дунё.