---
Жаннат неъматларидан энг яхшиси – жаннат аҳли Аллоҳ таолони зиёрат қилиш шарафига эришадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Жаннат аҳлининг олдига бир фаришта келиб: «Аллоҳ сизларга У Зотни зиёрат қилишни буюрмоқда», дейди. Жаннат аҳли тўпланишади. Аллоҳ таоло буюради, Довуд алайҳиссаломга Довуд баланд овозда тасбиҳ ва таҳлил айтадилар. Кейин абадийлик дастурхони қўйилади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, абадийлик дастурхони нима?» деб нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «У жаннат гўшаларидан бири. У машриқ билан мағриб орасидан ҳам кенг. У ерда таом ейишади, ичимликлар ичишади, сўнгра кийимлар кийишади. Шундан сўнг: «Биз учун Роббимизнинг юзига қарашдан бошқа неъмат қолмади», дейишади.
Шунда Аллоҳ таоло уларга кўринади, барчалари саждага йиқилишади.
Шунда Аллоҳ: «Сизлар амал қилиш дунёсида эмассизлар, мукофот дунёсидасизлар», дейди» (Имом Абу Нуайм ривояти).
Аллоҳ субҳанаҳу таоло барчамизни ўша дастурхонда меҳмон қилиб, У Зотнинг жамолини кўриш насиб қилсин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1