Фаолиятларимздан бирида қўл телфонимга қўнғироқ бўлиб гўшакни нариги тарфдаги инсон имкониятлари уйидаги электр қувватини пайсайиши оқибатида уйидаги исситиш тизимлар яхши ишламаслигини ва исситиш тизимидаги носозликларни бартараф этиш мақсадида қарзи ҳавола қилиб тўк кўпайтиргич яъни стаблизатор ўрнатиш кераклиги аммо ҳозирда уни ўрнатиш учун ҳизмат ҳаққига берадиган молиявий имкониятлари чегаралангани боисдан каминадан хизмат ҳақини бироз ортга сураолишим ёки сураолмаслигим ҳақида сўраб ўз мақсадини баён этди.
Ҳуллас, камина хизматимизга муҳтож бўлган инсонга ҳеч бир эътирозларсиз имкон қадар хизматларимизни имтиёзларини тушунтириб, келишган ҳолда розилик бердик.
Келишилган кун ўша хизмат талаб соҳибини хонадонига бордик. Хонадон кўриниши анча виқорли хонадон соҳиби эса унча моилавий жихатдан мухтожга ўхшамас эди, бироқ шундай вазиятлар бўладики инсон кўринишидан мулкидан қатий назар вақти келади бир-бурда нонга бир сўм ҳам топаолмай ҳам қолади. Бу кўпчилигимизни бошимиздан ҳам ўтган синовдир.
Ҳуллас, ишни қилинадиган жойларини режа қилиб бошладик. Иш жараёнида каминани ховлини ўртасида чанг босиб ётган спарк авто улови эътиборимни тортди.
Хонадон эгасидан:
- «Нима учун машинангиз чанг, ҳайдамаяпсизми анчадан бери?» дедим.
-Ҳа ака! Анчадан бери ҳечким ҳайдамайди ўзим коболт олдим шу машинамда (яндкс) тирикчилик қиламан.
Буни эса бирон бир иймонли яхши кишларга имтиёзли ижарага бериш режам бор эди. Сотиб юборсам ҳам бўлар эди, бир икки сотишга уриниб кўрдим, ҳарқачон сотиш учун овоза қилсам фақат олибсотарлар келаверди буни эса мен ҳоҳламайман чунки ўзим ҳаёт қийнчилигини кўрдим ака шу машинани ҳма (сапркни назарда тутиб) ижарга олиб ижарасидан қутилганман. Шу сабаб қийнчилик кўрган имкониятлари бўлмаса ҳам озроқ устимасини эвазига ижарага бериб юбориш ниятидаман лекин кўнглимдек ижарачи топа олмадим, келишди баъзилар гап сўзидан ишонмироқ қолдим, чунки ҳозир кўпчилик инсонлар айниқса ўзини мусулмонман деганлар Маша Аллоҳ, Инша Аллоҳ деб қўпол қилиб айтганда кийдириб кетаяпти шу сабаб Аллоҳдан сўраб дуо қилиб турибман шу машинани асл эгаси чиқсин деб.
Хонадон эгасини гапларини тинглар эканман қалбда бироз оғриқли ҳис пайдо бўлди сабаби унинг гаплари қанчалик аччиқ бўлмасин мусулмонман деганларни ичида аччиқ бўлсада борлиги ҳақиқат эди... шу сабаб ҳам уни гапларига бош ириғиш ила жавоб қилиб ўз ишимда давом этдим.
Ишимиз якунига келганда эса ўз таклифмни айтдим.
-Агар мақул кўрсангиз, ният қилгандим падари бузрукворимизга машина олиб берамиз деб... каминада ҳозир нақтга сотиб олиш учун етарлича маблағ йўқ аммо рози бўлсангиз бир оз устма пули билан йиллик фойизини келишиб олардик дедим.
-Ака, Аллоҳ учун шу машинани ҳеч қандай йилик фойсиз бераман агар сиз адангизга олиб бераман десангиз... деб ажоиб таклиф билдириб қолди йигит тушмагур...
-Майлин, зўр иш бўларди фарзанд бўлиб ота онамизни дуоларини олардик имкон қадар ҳурсанд қилиб дедим.
Ҳая эсим қурсин йигит анча ёш бўлишига қарамай оиланинг рўзғор бешигини ўзи тебратар ота онаси анча кексайиб қолишган, бир ногирон акаси ва бир опаси борлиги ҳақида ҳам мазмунли суҳбат қилгандик каминани энг ажаблатиргани бир вақтлар бир хинд филмь бўларди ака ука ҳақида акаси ногирон укаси эса акасига ғамҳўрлик қилар, акасини кўз қорачиғидек асраб авайлар эди бу ака укаларни ҳолати ҳудди ўша филмьмни ёдга солиб юборганди.
Балким шу сабаб ҳам Аллоҳ унинг ризқ эшикларини кейнг ва онсон қилиб қўйган бўлса не ажаб...
Телфонда айтилган сўзлар эса вақтинчалик ҳолат экалиги каминага ҳеч қандай шубҳа қолдирмаган эди. Ўз кўзим билан кўрайки хонадон хашамати кишини кўзини хурсанд қиладиган даражада, аммо йигит эса аввалги тирик чилигини ҳозирда киракшлик билан алиштирган экан.
Ҳуллас бир кун вақт билан машинани баъзи ҳужатлар асносида падари бузрукворимизга совға қилиб бердик.
Камина у йигитни аввал қўнғироқ қилган ҳолатини кўз олдимга келтириб хизматимни эҳсон қилиб юбормоқчи бўлган эдим бироқ ўзим соҳиби эҳсонга учраб қолдим.))
Зеро:« “Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир. “ Ар-Роҳман сураси, 60-оят»
Агар ушбу битиклардан бирон бир манфаат топсангиз Аллоҳдан камчиликларни эса каминадан деб билгайсиз.
Абу Зар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Аллох бизниям эхсон килгувчилардан килсин