Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди — видео
Хонанда фаластинлик болалар ва аёллар Ўзбекистонга олиб келинганидан кейин 3 кун ўзига келолмай йиғлаганини ва уларга қандай ёрдам бериш борасида Саида Мирзиёева билан маслаҳатлашганини айтди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
"Урушда яраланган фаластинлик болалар ва аёллар Ўзбекистонга олиб келинди. 3 кун ўзимга кела олмасдан йиғладим. Бизни қўлимиздан нима келади деб қўнғироқ қилишни бошладим. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашиб биздан нима ёрдам керак деб сўрадим.
Уларга қандай ёрдам бериш кераклиги борасида турмуш ўртоғим билан гаплашиб маслаҳатлашдим. Турмуш ўртоғим билан қиймати 1 миллиард 300 миллион сўмлик 2 та хонадон харид қилдик. Мана шу 2 та уйни Фаластиндан келган болалар ва аёлларга оляпман деганимдан кейин 2 та уй 4 та бўлди. Ушбу хонадонлар тўлиқ таъмирланган ҳолатда топширилмоқда," - деди Юлдуз Усмонова.
8 комментариев
74 класса
Роббим менинг ҳисобимни куни келиб сизлардан сўрайди, бунга таёр туринглар!
5 комментариев
29 классов
🔥 Лос-Анжелесда уч кундан бери ўрмон ёнғинлари давом этмоқда.
Маълум бўлишича, ёнғин оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Ёнғин машҳур шахсларнинг уйларига етиб бориб, Голливуд бульвари ва Шуҳрат хиёбонига хавф солмоқда. Жо Байден фалокат ҳолатини жорий қилди, «Оскар» мукофотини топшириш маросими эса бир неча кунга қолдирилди.
9-январь тонгига келиб, ёнғин 10 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди ва кенгайишда давом этмоқда. Ёнғин оқибатида 1000 дан ортиқ бино вайрон бўлди. Беш кишининг ҳалок бўлгани маълум. 1 миллиондан ортиқ аҳоли электр энергиясиз қолди.
Санта-Моника ва Малибу орасидаги Тинч океани ҳудудида жойлашган Пасифик-Палисадесдаги ёнғин АҚШ тарихидаги энг қиммат ёнғинлардан бирига айланиши мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, етказилган зарар 57 миллиард долларни ташкил этмоқда. Лос-Анжелес ёнғин хавфсизлиги бошлиғи сўзларига кўра, ёнғинни ўчириш учун одамлар етишмаяпти, ёнғинни ўчиришга авиация жалб қилинган.
10 комментариев
35 классов
Сунъий йўлдош тасвири
Калифорниянинг Альтадена ғарбидаги деярли барча биноларни қамраб олган Эатон ўрмонидаги ёнғин ҳолатини аниқ кўрсатди.
Айни пайтда Ғазода 45 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдирган ва ҳали ҳам қирғин қилинаётган АҚШ бомбалари ишлатилмоқда.
Албатта, Аллоҳ қудратли ва интиқом (ўч) олувчидир
10 комментариев
41 класс
🇬🇧 Шайх Абдулҳаким Мурод, Кембриж университети илоҳиёт факультети исломшунослик бўлими директори, Британияда ислом динининг тарқалиши ҳақида.
Айни дамда қанчадан-қанча одамлар Исломга мурожаат қилмоқдалар. Қирқ йиллик мусулмонлик ҳаётим давомида бунақа оқимни кўрмаганман.
Кембриждаги масжидлар бундай воқеалар ривожига зўрға улгурмоқдалар. Ҳар ҳафтанинг охирида икки, уч, тўрт... киши Исломни қабул қилмоқда.
Хўш, уларда қандай умумийлик бор? Сўнгги ойларда мен хаж-фонди менежери сифатида гувоҳ бўлганларимдан бир мультимиллионер мусулмон бўлди. Литвалик такси ҳайдовчиси мусулмон бўлганига гувоҳ бўлдим. Мен бир қанча насроний руҳонийларнинг ислом динини қабул қилганига гувоҳ бўлдим. Менимча, бу мўъжиза. Уларда қандай умумийлик бор? Уларнинг умумий томони шундаки, улар кибрли эмаслар. Улар мусулмонларга паст назар билан қарашмайди. Улар турли ирқлардан, турли мамлакатлардан.
Бунинг аксини қилаётганлар билимсизликнинг намунасидир ва бу уларнинг фожиаси. Чунки улар ўзларининг такаббурликлари туфайли ер юзида бурунларини осмонга кўтариб юришади. Ва улар Аллоҳ субҳана ва Тааланинг нима қилаётганини кўрмайдилар.
1 комментарий
42 класса
Қудратли душман қаршисида оёқда тик тура олиш учун жисм эмас имон қувватли бўлиши керак.
Суратдаги қаҳрамон йигитни исми Фарис Одех бўлиб у Исроил босқинчи қўшинларига қаршилик қилган чоғида 2000 йилда шаҳид бўлди.
Агар ўзини мусулмон деб ҳисоблайдиган икки миллардли оломон ичида журъатли инсонлар кўпроқ бўлганида эди оламда адолатсизлик камаяр эди.
3 комментария
39 классов
Умматнинг воли.
39 комментариев
117 классов
Аслида мана шундай оналардан ҳақиқи эркаклар дунёга келадилар!
🇵🇸Бугун тунда Фуқаролик мудофаа гуруҳлари, Исроил ишғоли жанговар самолётларининг Ғазо сектори марказидаги Ал-Қудс Тодай каналига тегишли матбуот машинасини бомбалаши ва беш журналистни ўлдириши ортидан содир бўлган ёнғинни ўчиришга ва қурбонларни олиб чиқишга муваффақ бўлди.
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Allohdan qo‘rqib yig‘lashim va ko‘z yoshlarimning yuzimga oqishi tanam og‘irligicha tilloni sadaqa qilishimdan yaxshiroqdir. Qaysi banda Alloh taolodan qo‘rqib yig‘lasa-yu, ko‘z yoshidan bir tomchi yerga tushsa, toki tomchi osmonga chiqib ketmagunicha unga do‘zax o‘ti tegmaydi. Holbuki, osmondan tushgan tomchi qaytmagani singari u ham hech qachon samoga qaytmaydi. Dunyoda Allohdan qo‘rqib yig‘lagan kishiga hech qachon do‘zax o‘ti yetmaydi. Ka’bul Axbor