Яҳудий тарихчи Деннис Ави липкин айтади:
"Мусулмонлар қалбига сизиб кириш учун илоннинг судралишидек юмшоқлик билан ҳаракатланинглар.
Чунки мусулмон киши динини осонликча ўзгартирмайди. Шунинг учун унинг "қорнини ёриш" (иймондан чиқариш)дан олдин албатта унга "наркоз" бериш лозим.
Бу (наркоз) эса уни шаҳватларга ғарқ қилиш билан бўлади. Биз унинг ғариза (ҳиссиёт)лари жиловини (диний чекловларни) ечиб юборишимиз керак. Шунда у ҳеч нарсага ярамайдиган махлуққа айланади"
(Тарихчи яҳудийнинг "Маккага қайтиш" китобидан)
Яна шу китобида айтади:
"Ҳаж исломнинг беш устунидан биридир. Бу устунни йиқитинглар, ислом йиқилади"
У яна айтади:
"Бизнинг давлат чегараси яқинда Макка, Мадина ерларини ҳам ўз ичига олади"
Бугунги ҳолатга бир қарасанг уларнинг режаси тасдиғини икки йўналишда кўрасан:
Умматнинг "наркоз" остида жарроҳликка рози бўлган қисми (шаҳватлар) наркози билан ҳалок қилинади.
(Риёздаги консерт, унда ҳаж амаллари, каъба шакли истеҳзо қилингани каби)
Умматнинг динида собит бўлиб "наркоз"ни рад қилган қисми (Ғазо каби)қатлиом билан йўқ қилинади..
Аммо яҳуднинг қўли ортида Аллоҳнинг қўли ишлайди..
Умматнинг "наркоз" қабул қилган қисми майдонга келиши яҳудлар режасидан олдин Аллоҳнинг тадбиридан ўтади.
Аллоҳ таоло айтади:
"Қачонки биз бир шаҳарни ҳалок қилишни истасак, у ердаги зодагонларга амр қиламиз. (Бир оятда: "У ерда зодагонларни амир қиламиз") Бас улар у жойда фосиқликлар қиладилар. Натижада (Аллоҳнинг ҳалокат) сўзи уларга ҳақ бўлади. Шунда биз уларни яксон қилиб ташлаймиз"
(Исро.16)
Демак, қайси шаҳарда фосиқ амирлар ва уларнинг фисқу-фасоди урчиганини кўрсанг билгингки Аллоҳ ўша шаҳар зодагонларини ҳалок қилишни истаган.
Яҳудий тарихчи айтгани каби бу ҳақиқатдан "Маккага йўл" очилишининг бошланиши. Фақат уларнинг фойдасига эмас ислом фойдасига элтувчи йўлнинг очилиши.
Унга қадар кўп кўнгилсизликлар бўлиши табиий.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Давс қабиласидан аёллар зил-холасаҳ атрофида орқаларини ўйнатиб тавоф қилмагунича қиёмат қоим бўлмайди"
(Бухорий ривояти)
Давс араб қабилаларидан бирининг номи. Зил-холаса уларнинг қадим бут-санамлари атрофида тавоф қилинадиган жойи.
Ҳадисдан мақсад араб диёрига ширк ва фаҳш-мункар биргаликда қайтиши.
Шунинг учун айнан "аёллар орқаларини ўйнатиб" дея васф қилдилар.
Бу одатий ширк эмас, яҳудий айтгани каби "наркоз" остидаги ширк эканига ишора эди..
Аллоҳ таоло айтади:
"Аллоҳ бир шаҳарни зарбулмасал қилади.
У омонлик ва хотиржамликда эди. Ризқи ҳар томондан сероб келиб турарди. У (шаҳар аҳолиси) эса Аллоҳнинг неъматларига кофир (нонкўр) бўлди. Бас, Аллоҳ у (шаҳар аҳлига) қилган ишлари сабаб очлик ва хавф либосини тоттирди"
(Наҳл.112)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2