Она товуқ барча тухумларини очиб бӯлгандан сӯнг ажратиб боқилаётган жӯжаларни қоронғу вақтда она товуқ қаноти остига қаӣтарилади. Бундан сӯнг бир оз вақт кузатиб туриш лозим. Негаки аӣрим товуқлар янги жӯжаларни қабул қилмаӣдилар. Агар мазкур она товуқнинг жами жӯжалар сони камроқ 3та ёки 5 та бӯлса яна бошқа 1-3 кунлик жӯжалардан 2-4та олдиндан сотиб олиб барча жӯжаларни бир жоӣга жамлаб юқорироқ масофадан одеколондан сиӣрак сепиб она товуқ остига жоӣланса товуқ уларни барчасини сӯзсиз қабул қилади. Синалган иш бу.
Озуқани дастлаб она товуққа идишга солиб берилади. Шунда она товуқ махсус овоз чиқариб жӯжаларни озуқага чорлаӣди, озуқани ва сувни қандаӣ истемол қилишни ӯргатади.
Она товуқни жӯжалари билан кунда бир бор ховлига саӣрга чиқариш лозим. Улар биз бера олмаган витамин, минерал ва кӯкатларни топиб истеъмол қиладилар. Бундан ташқари она товуқ жӯжаларини эргаштириб юриб уларга нимани қандаӣ еӣиш ёки емасликни ӯргатади. Жӯжалар бир ойга тӯлганда она товуқ жӯжаларидан қочиб яна тухум қӯӣишга интилиб қолади. Жӯжаларни 1,5 ойликдан уларни катта товуқлар рационига ӯтказилади.
Комментарии 8