ЎҒЛИНИ УЙИНИ БУЗГАН ОНАЛАР!
Ўтирса ўпоқ деб турганда сўпоқ,
Келинни қозидек қилувчи сўроқ,
Ўғлига урдириб қилдириб талоқ,
Ўғлини уйини бузган оналар.
Келинга қиз эмас қулдек қарган,
Тинимисиз қийнаган сўккан қарғаган,
Мўтабар ёшида ёмон қариган
Ўғлини уйини бузган оналар!
Омборнинг калитин тақиб белига,
Келинни ёмонлаб келса қизига,
Қайтармай не келса шалоқ оғзига,
Ўғлини уйини бузган оналар!
Ҳуқуқи йўқ асли келин ҳайдашга,
Ё уни дейсан ё мени дейишга,
Бурнини киргизиб ҳар битта ишга,
Ўғлини уйини бузган оналар!
Келинлик даврини унутиб ўзи,
Бировнинг қўлида борлигин қизи,
Демасдан бу ҳам бир бировнинг қизи,
Ўғлини уйини бузган оналар!
Ашъорим эҳтимол ботгайдир оғир,
Андиша қилганга кўриниб ботир,
Тинимсиз жавраниб оқибат охир,
Ўғлини уйини бузган оналар!
https://www.youtube.com/watch?v=Rmgk4uks_jY #mudofaa #mudofaavazirligi #armiya #armiyauzbekistan #askar #harbiy
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев