БАХИЛ ВА ДУНЁПАРАСТ ИНСОНЛАРНИНГ ОҚИБАТИ.
Аллоҳ таоло кофир жаҳаннамий қавмларнинг сифатларини айтади:
Йўқ! Балки Сизлар етимларни икром қилмассизлар.
Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамассизлар.
Ва меросни шиддатла ейсизлар.
Ва молни кўп яхши кўрасизлар.
( Ғажр сураси 17-20 оятлар)
Шарҳ:
Оятда Аллоҳ таоло кофир қавмларнинг сифатларини айтаябди аммо ҳозир мусулмонларнинг диёрларига назар солсангиз айни сифатларни кўрасиз. Етимларга, мискинларга ёрдам бермайди. Молни жуда ҳам яхши кўради. Ўтирса ҳам турса ҳам молининг ғамида.
Шундай бахил инсонларнинг оқибати ҳақида Аллоҳ таоло кейинги оятда хабар беради:
Ва ўша кунда жаҳаннамни келтирилса, ўша кунда инсон эслайдир. Лекин бу эслашдан энди не фойда?!
У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир.
( Фажр 23-24-оятлар)
Шарҳ:
Дунёда динни қўйиб пулни ортидан чопган ҳар бир кофир, фосиқ жаҳаннамга юзлантирилади. Оз фурсатдан кейин жаҳаннамга киришини кўриб турган инсон қани эди охиратим учун бирор нарса ( намоз, рўза, эҳсонлар) қилганимда эди деб афсусланади. Аммо бу афсусдан ҳеч қандай фойда йўқ!
Аммо бизда ва сизда ҳозир фурсат бор. Аллоҳ таоло фурсати бор бандаларига айтади:
Эй хотиржам нафс!
Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт!
Бас, бандаларим ичига киргин!
Ва жаннатимга киргин!
( Фажр 27-30-оятлар)
Шарҳ:
Эй ҳисоб-китоб бўлишидан, жаҳаннамга рўбарў бўлишидан қўрқмай хотиржам юрган нафс. Аллоҳ сени жаннатга киришингни хохлайди. Аллоҳни рози қиладиган йўлга қайтгин!
Аллоҳ таоло бизни ва сизни жаҳаннамга рўбарў бўлиб афсус қиладиган қулларидан қилмасин. Амийн.
Комментарии 2