Асаларилар иқлим шароитига нисбатан жуда таъсирчан буладилар.Улар куннинг яхши ёки ёмон бўлишини олдиндан «башорат» қила олади !Асаларилар уяларини жуда эрта таркэтиши хаво очиқ бўлишидан далолатдир. Тонгда асаларилар уясидан учиб чиқмай, визиллаяпти, демак, тушда ёмгир кутаверинг. Ёмгир ёгишидан олдин асаларилар ини атрофида парвоз килади. Хаво яхши бўлса, узоқ далаларга учиб чиқади. Тонгда ёки кундузи асаларилар асаларилар уяларига шошиб кайтишса, улар уядан учиб чикишга шошилмаса, шамол булади. Сўнг ёмғир ёғади. Булутли тонгда асаларилар жиддий асал йиғиш билан шуғилланишса, ҳаво тезда очилиб кетади. Осмонни қора булут коплаб олганида., асаларилар уяларига кириб кетмаса, ёмғир ёғмайди. Асалариларнинг парвози эрта тугаши, оби-хаво эртага яхши бўлишини, асаларининг парвози кеч тугаши, хаво узоқ муддат бузилишини билдиради. Асалариларнинг уя ёрикларини буткул беркитишга киришса, хаво совуқ, қахратон қиш қаттиқ келишидан дарак беради. Агар улар ишга қизғин киришмаса, суст олиб борса, киши илик келади. Кузда асаларилар ўз қути туйнукларини мум ва прополис билан мустахкамлаб беркитишга киришиб озгина тешикча қолдирса бу кишга яқин қолганлигини билдиради.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев