Низом
1. Умумий қоидалар
1.1. Ушбу низом
Ҳаракатнинг ҳудудий ва айрим маҳаллий Кенгашлари қошида ташкил этилган
марказларнинг ташкил қилиниши ва фаолиятини белгилайди.
1.2. Марказ
умумий бошқарилиши, дарсдан ташқари машғулотлар, саломатлик ва экологияга оид
тадбирларни ташкил этилиши ва ўтказилиши маъсул идоралар билан олиб борилади.
1.3. Марказлар
фаолиятини ўрганиш ва назорати бўйича ташкилотчи томонидан маъсул ишчи
гуруҳлардан иборат вилоят ва туманлараро кенгашлар ташкил қилиниб улар
томонидан ҳар чоракда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда йиғилишлдар ўтказилиши
шарт. Ишчи гуруҳларга ҳар бир ташкилот вилоят (туман) бўлинмасидан вакил бўлиши
шарт.
1.4. Ушбу Низом
Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Низоми асосида ишлаб чиқилган.
2. Марказнинг мақсади
2.1. Марказнинг
мақсади қуйидагилардан иборат:
- ёшлар
ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва уни тарғиб қилиш;
- ёшлар
ўртасида тиббий ҳамда экологик маданиятни ошириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи
қоидалари асосида ҳаёт кечиришлари ҳамда табиат билан эҳтиёткорона муносабатда
бўлишларида кўникма ҳосил қилиш;
- умумий ўрта
таълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим
муассасалари ўқувчи ва талабаларини саломатлик ва экология қонунчилигига риоя
қилинишида жамоат назоратига жалб қилиш;
- соғлом
атроф-муҳит ҳолатини сақлашда фуқаролик мажбуриятини ошириш;
- умумий ўрта
таълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим
муассасалари ўқувчи ва талабаларини соғлом турмуш тарзи ва соғлом атроф-муҳит
ҳолатига риоя қилинишида ўзаро ҳамкорликда ишларни амалга ошириш;
3. Тўгаракнинг вазифалари:
3.1. Ёшлар
ўртасида соғлом турмуш тарзи қоидаларини тарғиб этиш, уларга риоя этилишини
таъминлаш борасида тушунтириш ишларини олиб боришда соғлиқни сақлаш, табиатни
муҳофаза қилиш давлат ташкилотлари ҳамда фаолияти ушбу соҳага йўналтирилган
жамоат ташкилотлари мутахассисиларини таклиф этиш;
3.2. Давомли
равишда ҳар йили Республика ҳудудларида ёшлар ўртасида йўналишлар бўйича
“Йилнинг энг фаол тарғиботчиси” кўрик-танловини ҳамда саломатлик ва экология
йўналишидаги бошқа тадбирларни ташкил қилиш;
3.3. Марказлар
қошида тарғиботчилар гуруҳини ташкил этиш;
3.4. Марказ
тренерлари иштирокида маҳаллий Кенгашларда тарғиботчилар тармоғини шакллантириш
мақсадида ўқувлар ташкил этиш.
3.5. Марказ
фаолиятини ҳудудларда фаолият олиб борувчи босма ҳамда электрон оммавий ахборот
воситаларида ёритиш.
3.6. Таълим
муассасалари ўқитувчилари учун доимий равишда соғлом турмуш тарзи қоидалари
бўйича тиббиёт ходимлари ҳамда мутахассислар иштирокида экологик курслар ташкил
этиш;
3.7. Таълим
муассасаларида саломатлик ва экология йўналишидаги информацион тарқатма
материаллар (плакат, буклет, стикер, флаер ва бошқалар)ни тарқатиш;
3.8. Таълим
муассасаларида информацион мини сессиялар ташкил этиш.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев