Оллоҳнинг душманлари бўлмиш кофирлар, Оллоҳ таъолонинг тайёрлаб қўйган қийноқлар ва қийноқлар ичидаги даҳшатларни кўрганлари он, дўстликлари душманликка айланиб, бир-бири билан жанжаллашиб, хужжатлар келтириб, бир-бирини лаънат қиладилар. Оллоҳ таъоло деди:«(Қиёмат кунида) барча халойик Оллоҳга рўбарў бўлиб, бечора (ергашувчи)лар мутакаббир кимсаларга (яъни, ўзларининг собиқ йўлбошчиларига): «Бизлар сизларга эргашган эдик, энди сизлар бизни Оллоҳнинг азобидан қутқара оласизларми?!» деганларида, улар айтадилар: «Агар Оллоҳ бизни (Ҳақ йўлга) хидоят қилганида эди, биз ҳам сизларни ҳидоят қилган бўлур эдик. (Енди эса) дод-фарёд қиламизми, сабр-қаноат қиламизми, биз учун фарқи йўқ – ҳеч қандай нажот йўқдир» (Иброхим: 21;
«Ўшанда улар дўзахда ўзаро тортишиб, бечора (ергашувчи)лар мутакаббир кимсаларга (яъни ўзларининг собик йўлбошчиларига): «Бизлар сизларга эргашган эдик, энди сизлар бизлардан дўзах (азоби)дан бирон бўлагини даф қила оласизларми?!» дер эканлар мутакаббир кимсалар айтадилар: «Бизларнинг барчамиз шак-шубхасиз (дўзахдадирмиз). Дарҳақиқат, Оллоҳ бандалар ўртасида Ўз ҳукмини чиқарди» (Гофир: 47, 48).
У даҳшатли кунда тортишувлар хилма-хил бўлади: сиғинганлар ва сохта тангрилар, эргашганлар ва адаштирган йўлбошчилар, бир хил гуноҳ қилганлар бир-бири билан тортишадилар.
Даҳшат ва тортишув банда билан аъзолари тортишган пайтида ўз ниҳоясига етади: «Оллоҳнинг душманлари дўзахга (хайдалиш учун) тўпланиб, тизилиб туришадиган Кунни (есланг). Энди улар качонки (дўзахга) келишгач, ҳаёти, дунёда қилиб ўтган куфру-исёнлари ҳақида сўралади, лекин улар ўз қилмишларидан тонишга уринадилар. (Шунда) уларнинг кулоклари, кўзлари ва терилари улар қилиб ўтган нарсалари ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик беради. Улар териларига «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?!!»- дейишганида, (терилари): «Бизларни барча нарсани сўзлатган Оллоҳ сўзлатди. Сизларни дастлаб У яратган ва яна Унинг ўзигагина қайтарилурсизлар», дейдилар» (Фуссилат: 19 – 21).
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу деди: «Биз расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурида эдик. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам кулдилар-да: «Мен нега кулганимни биласизларми?»- деб савол бердилар. Биз: «Оллоҳ ва Унинг расули билади»- деб жавоб бердик. «Банданинг Роббисига: «Роббим, мени зулмдан кафолатга олмадингми?» деб қилган хитобига Оллоҳ: «Ҳа (кафолатга олган эдим)»- дейди. Банда: «Менга ўзимдан гувоҳлар бўлишига ижозат берасанми?»- дейди. Оллоҳ таъоло: «Сенга қарши ўзинг ва мухтарам қотиблар – киромун қотибийнлар етарли гувоҳдирлар!»- дейди.
Кейин банданинг ғафзи мухрланади (гапира олмай қолади). Унинг аъзоларига «Сўзланглар!» дейилади. Аъзолар ўз қилмишларини айтиб берадилар. Кейин, бандага сўзлаш ҳақки қайтариб берилади ва у: «Йўқолинглар, мен сизларни химоя қилмокчи эдим!» дейди (Имом Муслим ривояти).
Улар жаҳаннамга кирганларида, бир-бирларини лаънатлаган ва бир-бирларига кучайтирилган азоблар тилаган овозлар кўтарилади. Оллоҳ таъоло деди: «Унга (жаҳаннамга) қайси ҳалқ кирса, бошқасини лаънат қилади. Хатто уларнинг барчаси бир-бирини таниганларида бириси иккинчисига: «Роббимиз шулар бизни адаштирган эдилар. Уларга оташ азобини кат-кат қилиб бер!»- дейди» (Аъроф: 38).
Хасрат, афсус ҳамда ҳаёт дунёсига қайтиш ёки Оллоҳ халок қилиб ташлашини умид қилиш
Қийноқ, хорлик ва хўрликни кўрганларида кофирларни хасрат ва афсус камрайди. Азобдан хасрат чекиш кўп бўлгани учун ҳам, Оллоҳ таъоло бу кунни – Хасрат куни деб номлади: «(Ей Муҳаммад), сиз уларни (яъни Макка мушрикларини) барча иш битирилиб (яъни жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга ҳукм қилиниб,) улар хасрат-надомат қилиб қоладиган Кун–Қиёматдан қўрқитинг! Бугун улар ғафлатдадирлар, (шу сабабдан) улар иймон келтирмайдилар»(Марям: 39).
Кофирларнинг ўзларига юборилган Оллоҳнинг пайғамбарига эргашмай, пайғамбар душманларига эргашишнинг афсуси шу даражага етиб борадики, улар қўлларини тишлайдилар. Оллоҳ таъоло деди: «У кунда золим қўлларини тишлайди ва: «Кошки пайғамбар билан бир йўлда бўлсам. Кошки фалончи билан дўст бўлмасам эди. У мени менга етиб келган зикр (Оллоҳни эслаш)дан адаштирди»- дейди. Ҳолбуки, Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб қўйгувчидир»(Фуркон: 27 – 29).
Ўша кунда кофирлар гуноҳларининг кечирилмас, узрларининг қабул бўлмаслигини аниқ билганларидан сўнг, Оллоҳнинг рахматидан ноумид бўладилар. Оллоҳ таъоло дейди: «Қиёматқоим бўлган кунда гуноҳкорлар ноумид бўладилар» (Рум: 12).
Кофирлар дунё ҳаётига қайтиб, солиҳ амалларни қилиб тақводорлар сафида бўлишни орзу қиладилар. Оллоҳ таъоло дейди: «Жаҳаннам устида турар эканлар кофирларни: «Кошки (дунё ҳаётига) қайтарилсак, Роббимизнинг оятларини рад этмасак ва мўъминлардан бири бўлсак» деганларини бир кўрсангиз эди» (Анъом: 37);
«Сиз гуноҳкорларнинг Роббилари ҳузурида бошларини эгиб: «Роббимиз, кўрдик ва эшитдик, бизларни (дунё ҳаётига) қайтар ва биз солиҳ амалларни қилиб, иймонлилардан бири бўлайлик» деганларини кўрсангиз эди» (Сажда: 12).
Кофирларнинг қийноқ ва азоблардан қийналишлари шу даражага етиб борадики, улар Оллоҳдан ўзларини халок қилиб, тупроққа айлантириб ташлашини умид қиладилар. Оллоҳ таъоло деди: «Кофир ва пайғамбарга осийлик қилганлар у кунда ер билан баробар бўлишни хоҳлаб қоладилар» (Нисо: 41);
«Кофир: «Кошки тупроққа айлансам» дейди» (Набаъ: 40).
Сиз ўлиш энг буюк ғояси бўлганлар ҳақида нима дейсиз?! (Доктор Умар Ашкар, “ал-Кияматул-Кубро”»: 125.
Кофирлар жаҳаннамда мангу қолиб, у ердан чиқмайдилар. Жаҳаннам азоби эса узлуксиз бўлади.
Жаҳаннамда мангу қоладиганлар – кофир, мушрик ва мунофиқлардир.
Оллоҳ таъоло деди: «Оятларимизни рад этган ва улардан юз ўгирган кимсалар, ўшаларгина жаҳаннам аҳли бўлиб, жаҳаннамда мангу қоладилар» (Аъроф: 36));
«Кофир бўлган ва оятларимизни рад этган кимсалар, ўшалар жаҳаннам аҳлидирлар ва у ерда мангу қоладилар» (Бақара: 39);
«Мунофиқлар жаҳаннамнинг энг тубида бўладилар ва уларга ёрдамчи топа олмайсиз» (Нисо: 145).
«Жаҳаннам аҳли қаттиқ қийналиб, ҳар бир нарсадан ноумид бўлиб –ҳолбуки ўша пайтда жим бўладилар-, Оллоҳ таъоло айтганидек, жаҳаннам посбони – Молик (фаришта)га нидо қиладилар: «Ҳой Молик, Роббинг бизлар устимиздан ҳукм қилсин!»- дейдилар. Яъни, Роббинг бизларнинг жонимизни олиб, бу қийноқлардан қутқарсин. Бу қаттиқ қийноқларга бизда на сабр ва на матонат қолди. Биз қаттиқ ғам ичидамиз!
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу деди: «Молик уларга минг йил ўтганидан сўнг: «Сизлар бу ерда қолгувчидирсизлар!»- яъни, сизлар бу ердан ҳеч ҳам чиқмайсизлар»- дейди. Уларнинг мақсадлари ҳосил бўлмайди. Балки уларга умидларига зид жавоб берилади. Бу – уларнинг қайғуларига қайғуни зиёда қилади» («Фатхул-Борий», Китабут-тафсир: 8/ 568. Ибн Касир тафсири: 4/ 135. Носир Саъдий тафсири: 4/ 458).
Оллоҳ таъоло деди: «Кофирлар жаҳаннамдан чиқишни хоҳлайдилар. Улар у ердан чиқа олмайдилар. Уларга узлуксиз қийноқлар бордир» (Моида: 37).
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга, жаҳаннам аҳли жаҳаннамга кирганларидан сўнг, ўлимни жаннат ва жаҳаннам ўртасига олиб келинади-да, бўғизланади ва бир дарғачи: «Ҳой жаннат аҳли (енди) ўлиш йўқдир! Ҳой жаҳаннам аҳли, (енди) ўлиш йўқдир!»- деб нидо қилади. Жаннат аҳли қувончларига қувончни, жаҳаннам аҳли қайғуларига қайғуни зиёда қиладилар» (Имом Бухорий ривояти: 11/ 415).
Қуртубий раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадиснинг бир неча ривоят силсилаларини нақл қилганидан сўнг, шундай деди: «Ушбу ҳадислар соғлом-саҳиҳ бўлиши билан бирга жаҳаннам аҳлининг жаҳаннамда бир вақт, замонга қадар эмас, балки ҳаёт, ҳузур ва қутулиш бўлмай, мангу қолишларининг очиқ баёнидир. Балки Оллоҳ таъоло ўзининг мукаррам Китобида кофирларнинг қийналишини изоҳлаб деди: «Кофирларга жаҳаннам азоби бордир, уларга на (ўлим) ҳукм қилинар ва на азоб енгиллаштирилур. Биз барча нонкўрларни шундай жазолаймиз» (Фотир: 36);
«Терилари пишгани сайин, янги терига алиштирамиз» (Нисо: 56);
«Кофир бўлганларга оловдан кийим бичилир ва бошларининг устларидан қайнок сувлар қуюлурки, уларнинг ички аъзолари ва териларини эритиб ташлар. Улар учун темир гурзилар бордир. Улар қачон (жаҳаннам) ғам-азобидан чиқмоқчи бўлсалар (гурзилар билан) яна қайтарилурлар...) Хаж: 19 – 22).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев