Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Азиз оға-инилар, муҳтарама опа-сингиллар, барчангизга Аллоҳнинг саломи бўлсин, даврамизга хуш келибсиз, барчамизни Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг жаннатида ҳам жамласин ва даъватчилар саййиди бўлган зот билан бирга қилсин.
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Аллоҳ йўлидаги дўстларим! Бугун бизга янги ҳижрий йил кириб келмоқда, эски йил ғам-андуҳ ва шодликларни, аламлар ва орзу-умидларни қолдириб кетмоқда.
Мен бугун ҳижрий йил муносабати билан ҳижрат ҳақида сўзламоқчи эмасман. Зеро, бу ҳақда аввалги йиллар бир неча бор сўзлаб ўтганмиз.
Янги йил кириб келди, эски йил ўтиб кетди.. Ҳа, кунлар ва ойлар ўз ортидан йилларни эргаштириб, умрларни тиркаб, тортиб кетмоқда. Бир авлод кетидан иккинчи авлод умри ўтмоқда. Охири бориб, барча-барчамиз Буюк подшоҳ ва Олий Ҳакам ҳузурида туражакмиз, У зот биздан катта-ю кичик ҳар бир қилган амалимиздан ҳисоб сўраяжак! «Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида)зарра мисқоличалик яхшилик қилса (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур!» (Залзала: 7, 8).