Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Саҳобаларда – розияллоҳу анҳум – Қуръонда ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида келган нарсалар хусусида шак-шубҳанинг асари ҳам бўлмаган, уларнинг ақидалари Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатлари асосига қурилган бўлиб, бунда уларга ҳеч қандай шак-шубҳа ва иккиланиш етмас эди. Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам нимани айтган бўлсалар, ўшани дин деб қабул қилишар ва унга эътиқод қилишар эди. Бу тўғрида китоблар таълиф қилишга уларнинг эҳтиёжлари бўлмаган, чунки бу улар наздида таслим бўлинган ва узил-кесил ҳал қилинган иш бўлиб, уларнинг ақидаси Китоб ва Суннат эди. Сўнг улардан қабул қилиб олган шогирдлари – тобеинлар ҳам айни шу йўлда давом этдилар. Уларда ҳам мана бу нарса олинади, бу нарса рад қилинади, деган гап бўлмади, масала аниқ-тиниқ, манба Китоб ва Суннат бўлди.