Ёдгорбек ёзиб бўлдингми болам қани мактабга кеч қолмайлик кетдик.
- Хўп сумкамни олай .
Онаси билан мактаб томон борар экан Ёдгорбек бир қўлини чўнтагига солиб олган хатни маҳкам ушлаганча бир онасига бир чўнтагига қараб борарди.
- Чўнтагингдаги нима?
- Ойижон оналарни қанча кўзи бор мени чўнтагимдаги хатни қайси кўзингиз билан кўрдингиз.
- Оналарни бутун вужуди кўздир сени чўнтагиндаги хатингни қалб кўзим билан кўрдим болам. Нега хатингни қутичага солиб қўймадинг? деди майин жилмайиб.
- Унутибман... деди кўзларини ерга қадаб... .
Ё Аллоҳим муштдек болая унутибман дейди я.
- Ёдгорбек ёлғонни катта кичиги бўлмайди. Яшириш хам кичик ёлғондир. Ниманидир яшириш ёлғонни келтириб чиқаради. Ёлғонни яшириш яна битта ёлғондир. Қарабсанки ёлғонлар кўпайиб томир ёзади. Оқибатда шу ёлғонлар сени ноқулай ахволга солади. Агар шундай давом этсанг дадангни яхши амаллар билан, хайрли ишлар билан мисқоллаб йиғган обрўсини тўкиб қўясан .Онасини бу сўзларини эшитар экан меҳрибонини маюз кўзларига қарай олмади.
- Кечиринг , дея олди пичирлаб. Энди ёлғон гапирмайман , деди. Дарсларни томомлагач югуриб келиб хатни қутичага солиб қўйди. Ширин энтикиш билан эртани кутди. Қуёш деразадан мўралаган онда уйғониб дадаси томон ошиқди. Стол устидаги шамлари ёниб турган кичкина аммо чиройли безатилган тўрт ва ёнидаги во ажаб бу мени орзуйимку ха варрак Ёдгорбек қувончдан бақирарди.
- Ойи ойи қаранг дадам хатимни ўқибдилар. Варрак , бургут тасвирлигиси майлими ўртоқларим билан ўйнасам.
- Ана кўрдингми даданг сени яхши кўради. Уғлим туғилган кунинг билан табриклайман бахтимга омон бўлгин қани энди тўртингни пуфлаб ўчиргинчи , тўхта олдин тилак тилаймиз қани , Ёдгор кўзларини юмиб пичирлаб тилак тилади.
- Вой нима тилак қилдинг менга хам айт ,
- Бу сир , деди мунчоқдай кўзлари билан кулиб. Тўртни маза қилиб едилар. Иккита катта бўлагини кесиб олиб
- Ойижон бу тортни аммам ва бувимга чиқараман.
- Майли болажоним олиб борақол ўзимни меҳрибоним, деди
- Бувижон қаранг сизга тўрт олиб келдим буничи дадам туғилган кунимга совға қилиб сурат остидаги столда қолдирибдилар.
Ойсулув момо неварасини бидирлаб гапирган гапларини эшитар экан вужуди титраб кетди. Боласидан қолган ёдгорини туғилган кунини унутгани учун ўзини айбдор ҳис қилди.
Бугун якшанба бўлгани учун Ёдгорбек варрагини учириб кўчадан келмади. Кечга яқин юзлари қизариб , терлаб пишиб келди. Чарчагани боис ухлаб қолди. Ярим тунда мактаб канспектларини ёзиб ўтирган Хадича хансираб, нафас олишда қийналаётган ўғлини кўриб қўрқиб кетди
- Ёдгорбек нима бўлди болам . Вой ўлмасам иссиғинг бор-ку. Уғлим кўзларингни оч хозир , дори бор эди мана бу доридан ичиб ол , деб иситма тушурувчи таблеткадан ичирди.
- Томоғинг оғрияптими қани оғзингни очгинчи ооо дегинчи хозир ювиб қўяман тузалиб кетади мени палвоним , тузли сувда чайиб қўйди. Бироз ахволи яхшилашган Ёдгорбек
- Ойижон менга алла айтиб беринг деди хар доимгидек.
- Майли болам қани кўзларингни юм жилмайди она
Алла айтай жоним болам
Қулоқ солгин алла
Келгин бошингни силай
Ором олгин жон болам
Дардларингни ўзим олай Ухла болам аллаё
Худойимга етсин нолам
Алла болам аллаё
Қалбимни парчаси
Кўзимни оқ у қораси
Муҳаббатим меваси
Ором олсин аллаё
Шундай бир қўшиқ борки юракларни сел қилади. Бу оналар алласи , куйи хам сўзларида жам бўлган. Ривоят қилишларича алла айтаётган онани атрофини сонсиз фаришлар ўраб олармиш. Алла оҳангига монанд тебраниб рақсга тушармиш . Хадичани дибандига айтаётган алласига жўр бўлиш учун фаришлар учиб келган бўлса ажабмас.
Маҳзун маъноли аллани эшитиб улғайган хар гўдак қалбига меҳр деган уруғ шу она алла орқали қадалар экан. Меҳр уруғидан катта дарахт унади. Катта бўлгач ўша дарахт мевасидан атрофдагиларни хушнуд қилади .
Оғриқлари тўхтадими ёки онани ширали овози ўзгача ором бағишладими Ёдгорбек ширин уйқуга кетди. Хадича ўғлини ухлаганига ишонч хосил қилгач кўзлари ичида тўпланиб турган ёшлари маъсума юзида марварид шодасидай тизилди.
Хадича ўғлини ҳасталанганини кўриб куйиб кетди. Ёшлигини, онасини эслади. Онасини атрофида гирдикапалак бўлиб хаста қизига жон бериш тайёр турган вақтларни эслади. Ха Хадича онасини соғинган эди. Согинчданми , ёлгизлик азобиданми ёки ёлгизини жони огриётганиданми аёлни вужуди титраб титраб кетди. Кучли бўлишга ҳарчанд уринмасин ичидаги йиғиси тўфон мисол отилиб чиқди. Оғзини қўллари билан беркитиб унсиз йиғлади.
Тонг отди. Хадича кўзларини очаркан қуёшни кўришни насиб айлаган Роббисига шукр келтирди... Ойнага разм солди. Бир пайтлар севиклиси қараб тўймаган чарос кўзларига боқиб ёридан келган илк мактубни эслади
Хаёлимни олган шу қаро кўзлар
Қарогида бир бор ўзимни кўрсам
Тарифига тополмай хаттоки сўзлар
Бир бора бўлса хам тикилиб турсам.
Ха муҳаббат шаробига ошуфта диллар мангуга қоврилажак. Эслади ягона муҳаббати сочларини силаганча билдирган дил изҳорини. Жудоликдан кейин бир бора бўлса хам қуёш кўрмаган шалоладай сочларига ачинди. Эркалаб силаган қалбини ягона соҳиби меҳрли қулларини соғинди. Юрагим ва хонадоним маликаси дея таъриф олган қаддига қараб азоблардан елкалари салгина энгашган жисмини таниёлмади
- Бегим шу букчайган қаддим , айрилиқ соя солга юзимни хам севасизми? деди пичирлаб...
Хадича маҳзунликни табассум ортига яширди. Нонушта тайёрлади . Ўғлини уйғотди.
- Онасини суянган тоғи қани уйғонамиз.
Ёдгорбекни танасида кечаги хасталикдан қолган асорат, қандайдир оғирлик уйғонишини кечиктираётган эди . Хадича бу холни сезиб қайноққина янги соғилган сутдан пишипиб ичига сариёғдан солиб олиб кирди. Бу оғирликни енгиш учун онаси келтирган сутни мароқ билан ичди. Бир нимани эслагандай.
- Ойижон устозим душанбада обуна пулини олиб келгин деганди.
- Хўп ана дадангни маошидан олақол, деди қутичага ишора қиларкан.
- Дадамни маошидан олайми ойижон қандай қилиб ,деди Ёдгор киприкларини пирпиратиб
- Ана қутичани қара сен хам мен хам эхтиёжларимиз учун пулни шу қутичадан оламиз . Тежаб ишлатсак дадангни маоши тугамайди келишдикми.
- Келишдик ,деб қутичадан керакли пулни санаб олди.
Йиллар ўтди Ёдгорбек хам мактабни тугатиш арафасида . То шу кунгача она бола хаётида турли синовларга дуч келди . Енгиб ўтилган хар бир оғриқли вазиятлардан бир сабоқ олиб хар иккаласи хам улғайдилар . Бу икки қанотсиз қушларга тош отганлар зум ўтмай Аллоҳни жавоби билан сийландилар. Қайнопасини хам зулумлари жавобсиз қолмади. Уйни номига ўткизиб олгандан кейин хам қилиқлари тугамаган Муқаддас опани бирин кетин Хадичага қилган балолари учун алоҳида, Ёдгорбекка қилганлари учун алоҳида жавоб берди. Тилини учида қилган гуноҳларини ҳисобини юраги билан тўлади. Бир куни опасидан хабар олишга кирган Хадичани қўлидан ушлаб
- Хадича мени кечир сенга ва Ёдгорга кўп озор бердим . Ота онамни қийнадим қаро ерга тиқдим . Сени уйсиз қолдирдим . Бузуқликда айбладим , тухмат қилдим мен қилган гуноҳларим бадалини болам тўлади. Она учун энг оғир юк фарзандини тобути экан . Бир эмас иккита боламни ерга бердим. Қарғиш тегди.
- Опажон мен сизни қарғамадим. Ўғилларингизни ўлими мени хам ранжитди. Умри қисқа экан нима қилар эдик. Хақиқатдан хам Хадича қайнопасини қарғамади ёки урушиб жанжал қилмади .
- Хадича сенга кўп зулм қилдим. Обройингни бир пул қилиш учун бир неча эркакларни ёлладим . Сени бузуқи дедим. Келиб деразангга тош отишни буюрган хам мен эдим мен ахмоқ ўз келинимни ўшаларга топширмоқчи эдим. Номингни булғаб сени хайдамоқчи эдим. Сени улар билан жанжал қилишингни хохлагандим аммо сен аюҳаннос солмадинг .
- Опажон мен ўшалар хақида билганим онда жойномозим устида паноҳ топдим. Аллоҳга хавола қилдим.
- Қилмишларим жазосиз қолмади. Ниятига етмаган ўша бузуқпарастлар бир тунда келиб мени... болалар куз унгида... йиғлаб юборди .
- Бас опажон ўзингизни қийнаманг.
- Бу иснодга хорликка болаларим чидолмади. Кейин ўз жонига ... Болаларимни жонсиз танасини, бўғзига аччиқ кўзёшлари тиқилди... Укамни руҳини чирқиратдим.
- Опажон илтимос кузёшларингизни артинг мен сизни кечирдим. Энди товба қилинг . Қуръон тиловат қилинг. Аллоҳ кечирувчи раҳмдил , чин дилдан қилинган товбани қабул қилажак.
- Мен англадим бировни хафа қилиш дилини оғритиш каъбани яксон қилишдек гуноҳ экан икки дунёйим куйди. Мана бу уйни хужжатлари сени номингга расмийлаштирдим. Етимни хақи буюрмаслигини билганимда эди. Саволлар жавобсиз қолмас экан. Уйни ўз эгасига топширди.
- Опажон кетманг бирга яшаймиз болаларни уйлантирамиз тўйлар қиламиз .
- Йўқ мен бу ерда қололмайман кўзларинга боқиш менга азоб. Ёдгорбек хам катта йигит бўлган бу йил битаради шундайми ?
- Ха бу йил битиради.
- Насиб қилса тўйларга келамиз деди. Кейин ўғли Азизжонни топган бир хонали уйига кўчиб ўтди...
Ёдгорбек бу йил мактабни битиради. Синфдошлари битирув оқшоми уюштиришяпти.
- Ёдгор битурувга кел сен хам , деди синфдоши хам қўшни Гулноза опани қизи Чарос.
- Билмасам анча пулдан йиғишяпти экан тўгриси ўйин кулгу учун вақт сарфламоқчи эмасман.
- Биламан сен онангдан пул олишдан уяляпсан. Мен битурув кечасига сен билан бормоқчиман, деди беихтиёр . Кўзлар тўқнашди. Ёдгорни хам Чаросни хам юрак уриши тезлашиб юзлари дув қизариб кетди. Чарос уйига югуриб кириб кетди. Ёдгор ўзгача ҳисни номини англолмай жилмайиб қолди.
- Ха Ёдгоржон нима қилиб турибсан хаёлинг паришон. Қани келчи бу ёққа хўш нима муаммо. Онасини нимадир сезгандай кулимсираб айтган гапларидан сўзини унутиб қўйди.
- Ойижон синфдошларим кеча уюштиришяпти.
- Хўп муаммо нимада .
- Пулда , улар...
- Қанча экан.
- Халиги .
- Хўш жим турма мендан сурашни хохламасан ана дадангни маошидан олақол.
- Нахотки... сизни яхши кўраман. Ёдгорбек дадасини ёнига бориб дадасини маоши деб ёзилган қутичани очиб пулларни олди. Ақлини таниб бу пуллар ойисини пешона териси эканини билса хам қалби дадамни маоши деган ақидага ишониб қолган экан секин
- Дадажон сизга раҳмат деди қувониб.
- Ўзи бундай жойларга бориш ёқмайди, лекин Чарос ,Чарос дедию юраги хаприқиб кетди юрагига севги меҳмон бўлган эди.
Хадича оилапарвар вақтини китоб ўқиш билан ўтказувчи ўғлидан мамнун , булажак келини хам окила, насиб жилмайиб куйди.
Ёдгор битурув оқшомдан хуш кайфиятда қайтди. Шу вақтгача илк марта синфдошлари билан бундай учрашувда қатнашди.
Қизил шаҳодатномани қўлга киритган Ёдгорбек мақсади сари одимлаш мақсадида олий уқув юртига хужжат топширди, максади хукукшунос булиш. Хадичани доим ўғлини ақиллиги , меҳрибонлиги , солиҳ фарздлиги билимга чанқоқлигини кўриб, чиройли сабри, эвазига берилган инъом эканини тушуниб Роббисига хамд санолар айтади. Жойномозда қилган дуоларини ижобатини кўраётган эди.
Ёдгорбек имтихон куни яқинлашиб борар экан барча абутерентлар сингари хаяжон исканчасида эди
- Ўғлим сен ёлгиз эмассан Аллоҳ сен билан , дуоларим сен билан. Онасини далдасидан кейин хотиржамлик туйди.
- Мен борай ойижон.
- Борақол Имтихонларни аълога топшириб қайт.
- Хўп яхши ўтиринг ойижон. Онасини юзидан ўпиб чиқиб кетди.
- Аллоҳим ўзинг марҳаматлисан боламни ўзинг қўлла.
Чин дилдан қилинган дуо ижобат бўлмай қолмас.
Натижалар чиқадиган куни
- Ойижон бугун мандат, табаликка қабул қилиндимми йўқми билиб келаман. Хуш хабарми ёки ... , бола кўзи милтиллаб.
- Бор ўғлим талабалар сафига қабул қилинганингни билиб келақол.
- Қайдам балки омадсизлик.
- Худо бор ишон кўнглим сезяпти. Хўп деб дуо и фотихадан кейин шахар томон йўл олди.
Хадича ўғлини кузатиб қўйиб хурсандчиликни нишоллаймиз дея ошга унади. Кўча эшигини очиб қўйиб ўғлини интиқлик билан кутди.
- Ойижон ойижон , бақириб келди . Ойижон оналарни қанча кўзи бор мени талабаликга қабул қилинганимни қайси кўзингиз билан кўрдингиз.
- Оналарни бутун вужуди кўз- ку болам сени қалб кузим билан кўраман.
- Жаннатим онам мен Узбекистон бўйича биринчи гранд соҳиби эканман тарбия берган ота онангга раҳмат дейишди. Еткизиб қўйинг дейишди, Ёдгорбек кўзлари нам онасини қучди.
- Ана кўрдингми болам ўқиган китобларинг интилишларинг натижаси бу.
- Йўқ ойижоним бу сиз ва дадамни менга қилган дуоларингиз натижаси, раҳмат сизга қанотсиз фариштам онам.
Бир бирларини бағрида юм юм йиглашди бу қалби поралар. Бу сафар хурсандлик кўзёши севинч ёшлари.
Кўп қийналишди. Осон эмас отасиз яшаш . Фарзанд учун ота она бу икки қанот . Отасиз қолиш яраланган қуш мисоли. Хадичага хам осонмас . Турмуш ўртоғини қаро ерга бериб юзи чинакамига кулмади. Иккинчи турмуш қурмади. Аллоҳ қўшган жуфтига Аллоҳ айирган бўлса хам хатто кўзлари билан хам хиёнат қилмади.
Ахдига содиқ қолди .
Бева ким...бева бу ёмғир, изгин хавода соёбонсиз кетаётган аёл . У қўрқмайди ёмғирда қолиб азобланишдан. Чунки бошида паноҳи Аллоҳи бор ...
. - Ниҳоят орзуларим ушаляпти , Ёдгоримга қараб тўймайман қора костюм шим кийган , галстук таққан қошу кўзи худди дадасиникидек тим қора қарашлари маъноли , бўйлари узун савлатли углига қараб тўймайди
- Ўғлим бугундан мустақил хаётга қадам қўйяпсан. Сен хамиша виждонингни қўлидан тут. Қалбингдан Аллоҳни чиқарма , яшаётган уйингни ва ўзингни унутма. Шу пайтгача харом едирмадим. Менга ваъда бер хеч қачон ҳаромга қўл узатмайман деб , онасини сўзларини эшитар экан Ёдгор бир қалқиб тушди. Худди видолашувга ўхшаб кетган насихатни эшитиб юраги безовталик туйди. Онасига термулар экан азоблар ўз изини қолдирган юзига юзини бости. Кўзлардан думалаб келаётган томчиларни туйди.
- Ойижоним Аллоҳни унутармидим бутун вужудимга сингиб кетган бўлса. Сиздай онани фарзанди бўлишимга сабабчи ахир. Сирдошим паноҳим бўлса. Уйимни унутармидим. Дадам ва сизни ҳидингиз , нафасингиз , дуоларингиз бор бу уйда хеч бир неъматга тенг бўлмайди ...
- Илоҳим эл корига ярайдиган асл инсон бўлиб, қадрлаб қард топиб яшагин . Ота боболарингга муносиб бўлгин.
- Ойижоним паноҳим доим соғ саломат юринг. Мен сизга вада бераман хеч юзингизни ерга қаратмайман фахрланиб юрасиз. Насиб қилса бутун Ўзбекистон халқи сизга раҳмат айтади.
- Жоним қурбон бўлсин жоним болам.
- Ойижон нега бунақа гаплар айтяпсиз мени қўрқитманг.
- Қўрқма арслон ўғлим мен доим сен биланман.
- Кетиш олдидан бунда сўзлар. Ойижоним !!!
- Бороқол ўғлим сени машина кутяпти.
- Хар куни сизга телефон қиламан иложи бўлса ўқишни вилоятга кўчираман. Менсиз қийналманг ойижон , деб қўлларида ўпиб ўпиб кўзёшини кўрсатмаслик учун югуриб машинага минди. Машина жойидан силжиган хамон дод солиб йиғлади...
Хадича ўғлини кузатиб қўяркан йиғлаганини кўрмаса хам ҳис қилди. Қўлини дуога очиб
- Роббим болам сенга омонат , дея остонада хушидан кетди.
Хадичани остонада хушсиз кўрган қўшниси Гулжон опани капалаги учди. Дарров бошқаларни ёрдамга чақирди кимдир Тез ёрдам чақирди кимдир опани ичкарига киритиб биринчи ёрдам кўрсатишга уринди.
Тез ёрдам машинаси кириб келганда опа кўзини очган эди. Доктор обдон текшириб кўриб
- Биз билан кетишингиз керак қон босим тушган тўлиқ кетширувдан ўтасиз муолажа олмасангиз бўлмайди
- Бугун ўғлимни кузатдим у Тошкенга ўқишга кетди. Телефон қилиб қолиши мумкин уйда бўлишим керак.
Шифокор ва қўшнилар қанча уринишмасин тез ёрдам опани олиб кетолмади. Касалхонага боришга сўз бериб тез ёрдам шифокорларига миннатдорчилик билдириб кузатиб қўйдилар.
Хадича илк бор узок вактга уйда ёлғиз қолди. Ўғлидан биринчи марта узоқлашди. Биринчи марта ўзини ожиз, ҳолсиз ҳис қилди. Ёдгори борида сезилмаган оғриқлар бирданига пайдо бўлди. Йиллар давомида пайдо бўлган хозирги кунда анча катталашган кўксидаги қаттиқлик биринчи марта кучли чидаб бўлмас оғриқ ҳисини уйготди...
Ёдгорни пойтахтга кетиши Хадича опани кайфиятини тушуриб юборганди. Хатто чарос кўзларидан маржондай ёшлар томчилади. Гамлар ичида қоврилиб томогидан бир бурда нон хам ўтмади. Илк бор ўзини ёлғиз, чорасиз хис қилди...огриқлар кучайгандан кучайяпти китоб ўқишни ихтиёр этди аммо оғриқдан бир сўз миясига кирмади. Шу пайт эшик таққилади.
- Хадича опа эшикни очинг бизмиз
- Хозир мана боряпман , Эшикни очиб қараса қушнилар экан айтишадику ён қўшни жон қушни деб шундай қийин кунда келмаса қачон келсин.
- Хуш келибсиз азизларим.
- Келдик мана ўзингиз зерикиб ўтиргандирсиз деб келавердик.
- Келганингиз қандай яхши . Хурсанд булиб кетди . Махаллани бари аёллари Хадича опани ўз опаси санглисидек деб билади. Кимнидир бошига ташвиш тушса чопқиллаб боради. Хадича опа сабаб бу махаллада ажралишлар келинлар қўзғолонлари кам. Қайсидир келинни овози қаттиқ чиққудек бўлса ўз тажрибасига таяниб ширин муомила билан тушунтиради. Оилани мустаҳкамлаш аёлни вазифаси эканини уқтиради. Эрга сақдоқат оилага меҳр , рўзғорга қут барака калити аёлни қўлида эканини тушунтиради. Ахиллик у фарзанд тарбияси хақида ёш келинлар билан суҳбатлашишни канда қилмайди. Шу сабабданми ахли махалла Хадича опани жонидек кўради. Катта ю кичикни мехрини қозонган .
- Опажон Ёдгорбекдан хавотир бўлиб ўтирманг шундай ўғил тарбиялагансизки . Махира келинни тилига Ёдгорга муносиб сўзни тополмай каловланиб турди.
- Биринчи марта уйдан кетганига, ахир хали ёш ёлгиз ўзи шаҳарда юрибди. Йўқлигига кўникиш учун вақт керак. Илоҳим Аллоҳим ёмонлардан узоқда тутсин.
- Опажон сиз ҳотиржам бўлинг Ёдгорни қўлида қуръон бор экан ёнига ёмонлар йўламайди, деди Холида ая вазни ортиқчалигидан пишиллаб нафас оларкан.
- Сиз қуръон тиловат қилишни намоз оқишни ўргатгансиз айланай . Мен Темуримга ўқигин сен хам намоз десам хеч гапга кирмайди, деди куйиниб .
- Холида опажон мен Ёдгорбекга намоз ўқишни ўргатдим аммо ўқи демадим. Аллоҳни танитдим аммо саждага энгаш демадим. Хамма гап сабрда сабр қилинг ва дуода булинг. Ишонинг Роббимиз Темуржонни қалбига намоз ўқишликни солади хавотир бўлманг
Ёдгор мактабни битириб олий ўқув юрти талабаси бўлди. Катта шаҳар университетларидан бирига гранд асосида қабул қилинди. Шу сабаб онасидан, туғилиб ўсган уйидан , қишлоғидан олисга кетишга мажбур бўлди. Илк бора онасини қўлини қўйиб юборди.
Ёдгор онасини ватан деб билиб мусофирликда қийналди. Хар дақиқа уйда ёлғиз қолган онасини ўйлади. Хар куни телефонда гаплашса хам дийдор соғинчи қийнарди. Дарсларда қийналмади. Домлаларни меҳрини қозониш қийин бўлмади. Амма халовати йук еди. Қандайдир хадик тушуниксиз ҳис...Ёдгор суриштириб билди раҳбариятга вазияти хақида тушунча хати ёзса таълимни ўз вилоятида давом эттириши мумкин экан. Бу яхши ҳабар , ўйлади.
Эрта тонгда домласи қошига ошиқди ,айтдики
- Домла мен ўқишни Хоразмда давом эттирмоқчиман . Уйда онам ёлгиз , дардманд.
- Бунинг учун келаси йилни кутишингиз керак . Бу йил илож йўқ.
Ахир домлажон тезроқ кетишим керак. Қандайдир йўл булса керак
- Бир чора бор мухтарам президентга тушунча хати ёзинг . Хатингизда барини рўй рост ёзинг. Вазиятингизни ётиғи билан тушунтиринг
- Хўп бўлади Раҳмат каттакон.
Ёдгор худди шундай қилди. Чиройли нома тайёрлади ва жўнатди. Жавобини узоқ кутмади. Ички суриштирув дан кейин талаблар қондирилди.
Сессияни тамомлаб хали тузукроқ танишиб улгурмаган курсдошлари билан хайрлашди. Тезда чамадонларни тайёрлаб поездга чиқди .
- Поезд имиллаяпти худди тошбақа. Купедоши жилмайди.
- Шошганга хамма нарса имиллайди болам .
Ёдгор 55 ёшлардаги мунғайиброқ кўринган бу кишига ҳижолатли қараб қўйди ...
- Уйда онам кутяпти...
- Сабрда ҳикмат кўп болам. Бироз ухлашга харакат қилиб кўринг уйгонишингиз билан манзилинга етай деб қоласиз. Бегона бир инсонни сузлари далдадек кўнгли тинчланди. Ёстиққа бош қўйиб бироз мизгиди.
Кўзини очганда эса атроф ёришган манзил эса яқинлашган эди .
- Ойижон мен келдим, бақириб эшикдан кирди- ойижон
- Ёдгорбек ўғлим ёдгорим келдингми болам 4 ой бўлди сени курмадим, Хадича опа йиглаб Ёдгорни юзи кўзларидан ўпиб гапирарди. Онасини букчайган қаддини нур кетган юзини ғамли кўзини кўриб Ёдгорни ичидан бир нима узулгандай булди. Кўзларидан ёш думалар экан
- Сизга нима бўлди касал бўлиб қолдингизми? Юринг шифокор куригига борамиз?
- Йўқ касалмасман болам , мана сен келдингку енди отдек булиб кетаман кулишдилар . Келишингни билганимда ўзинг ёқтирган мантилардан тайёрлаб қўярдим.
Онам онагинам нима булди, юзларингиз сулгин.
Бироз мазам йўқ эди , сени куриб тузалдим болагинам ўқишинг нима бўлди , таътил берилдими ?
Ойижон ўқишни Хоразмда давом эттирадиган бўлдим
Худо хоҳласа энг керакли қадр бўламан
Илоҳим ниятингга ет болам , иншаАллох тўйлар қиламиз, невараларимни қучиб эркалайман деди жилмайиб. Она болани гаплари тугай демасди
Дард берган Аллоҳим сабрни ҳам қўшиб беради. Шукроналик туйғусини туйсангизгина дардни енгиб ўтиб, мородбағш кунларга етасиз Алҳамдулиллаҳ
***
Ёдгорбек укишни битириб узи айтганидек керакли кадр булиб етишди. Одиллиги ўз устида купрок ишлаши, енг мухими халол мехнати билан куп ютукларга еришди.
Купни дуосини олди.
Ерта тонгда ховликиб уйга келган Ёдгорбек онасини излади. Излаб излаб намозхонадан топди. Эшикни аста очиб қараса онаси жойнамоз устида қўлларини дуода экан
Эйй Аллоҳим биз бандаларингга қийин сенга осон келиним йўқ қизим Чаросойни паноҳингда асра, икки жонни бир қилиб болаларимни омонда сақла. Болагинамни ўзингга омонат қилдим. Невараларимни соғ омон бағрига олсин илоҳим, остонада ўғлини шарпасини сезиб омин дея ўрнидан турди. Шу он Ёдгор югуриб келиб онасини пойига тиз чўккан ҳолда йиғлади сизни менга она қилган Аллоҳимга шукр онажоним неваралар муборак. Эгизак ўғилларни бувижониси бўлдингиз.
Алҳамдулиллаҳ
Эътиборингиз учун ташаккур
Бабажонова
Тамом
#УмидҲикоя
Комментарии 1