ЁРИМГА❤️❤️❤️
Кўксингизга бошимни қўйиб,
Ширин сўзим айтгим келади.
Гоҳ ўн саккиз ёшимга қайтиб,
Такрор сизни севгим келади.
Гоҳ аразим биласиз бисёр,
Жонингиздан ўтиб кетаман.
Аллоҳимдан ўтиниб ҳар дам,
Умрингизни тилаб ўтаман.
Бир умрлик вафодорим сиз,
Сизла яшаб ўтарман абад.
Қалбингизга асирга олган,
Бир умрлик бўлган муҳаббат.
Сизнинг билан умрим чароғон,
Сизнинг билан хонамдир обод.
Гар ёнимдан бир зум кетсангиз,
Холим сизсиз бўлади барбод.
Эгам сизни менга яратган,
Узукка кўз қўйгандек гуё.
Мен севарман ўлгунимча то,
Кўзим сизга бўлиб тўтиё.
Азроил гар изласа, бир кун,
Мен тайёрман жоним беришга.
Фақат кетманг мендан илгари,
Чидолмасман айро яшашга.
Узоқ яшанг, чинор умридек,
Армон, ғаним соя солмасин.
Аллоҳимдан биргина ўтинч,
Жонингизни барвақт олмасин.
09.01.24 йил.
ДИЛАФРУЗ ЖАМОЛ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев