-Ассаламу алейкум. Опа яхшимисиз.
-Ва алейкумус салам. Алҳамдулиллаҳ яхши рахмат. Узр танимадим.
-Маслахатиз керак эди.
-Майли бемалол, қайси масалада?
-Эримни иккинчи аёлиман. Бир қизим билан турмушга чиқдим. Хозир ўғлимиз бор. Шароит бўлиши билан уй жой қилиб олиб чиқиб кетаман деб вада берганди. Хозир шароити жудаям яхши. Кундошимга яна янги уй қилиб берди. Лекин мен ҳали ҳам онам билан яшаяпман. Кундошими кўнглига қараб кейинги хомиламни олдирдим. Уни айтгани айтган, дегани деган. Нима қилишни билмаяпман, нима маслахат берасиз......?
-Гунохни каттасини қилиб энди маслахат сўрайсизми. Болангиз Аллоҳни бандаси Росулуллоҳ уммати эди. Сизни нима хаққиз бор ўлдиришга. Айб ўзизда Аллоҳ қайтарган гунохни қилгансиз. Аллоҳни буйруғи олдида махлуққа итоат этилмайди. Тавба қилинг. Гунохизи Аллоҳ кечирса бошқа ишлариз ҳам Ин шаа Аллоҳ яхши бўлиб кетади. Ҳаёт фақат эрдан иборат эмас. Уй жой ҳам топилади. Кўчада яшамаяпсизку. Сиз аввал Аллоҳни буйруғига бўйсунинг. Ўзизи жабрдийда қилиб кундошими ўйлаб боламни ўлдирдим деб мақтаняпсиз. Аслида сиз ўзизи ўйлагансин. Шу эрни деб хамма гунохга розисиз. Сиз Аллоҳни денг. Эрсиз қолиш катта мусибатмас.
Узр қаттиқ гапларим учун.
-Йўқ опа онам ҳам яна мени уйимда туғасанми деб қаршилик қилдида.
-Астағфируллох ҳеч қанақа бахона болани йўқотишга сабаб бўлолмиди. Нимага шуни тшунишмиди. Ризқ Аллоҳдан. Балки ўша болани пешонасида катта уй жойлар ёзилгандир қаердан биласизлар.
Кимлардир фарзандга зор. Сизлар арзимаган сабаблар билан йўқ қиляпсилар. Аллоҳ ўзи кечирсин. Сизга маслахат беришга ожизман. Аллоҳдан тавба қилиб сўранг.
-Хўп опа....
П. С. Хой эси паст аёллар!! Эр Худо эмас... Ризқ эрдан эмас. Ҳаёт фақат эрдан иборат эмас. Аллоҳ бермаса айбни ўзиздан қидиринг. Кундошиз ким эдики унга итоат қилиб бола ўлдирсангиз. Бундай ишларда эрга ҳам итоат этилмайди. Эрга фақат шариат рухсат берган амалларда итоат қилинади. Эрим гунохини бўйнига олди. "Гунохи мени бўйнимда болангни олдир" деди деб ўзингизни оқламанг. Ўша жойга оёғиз билан юриб бордизми гунохкорсиз.
Эриз сизи судраб куч билан олиб бормагандир. Ёки бехуш холатда олиб бормагандир. Агар шунақа бўлса билмадим.
Ўзини фикри йўқ, ўзини жабрдийда қилиб яшаб юрувчи аёлларга хайрон қоламан. Эринг гунохга бошлаяптими, шу инсон билан яшашинг жаханнамга етаклаяптими яшама. Шу ишни қилмасанг ажрашаман деса ажраш.
Айб ўзимизда аслида. Эрларимизни ё бехурмат қиламиз ёки ортиқча мухаббат билан меёрдан ортиқ итоат қиламиз. Хаммаси илмсизлигимиздан. Ислом қоидаларига амал қилиб яшаган инсон меёрни ўрганади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев