Кеча тунда касалхонада навбатчи эдим. Бизда оғир беморларнинг ўзи йўқ, шунинг учун навбатчилик осуда ўтарди. . Соат иккилардан ўтганида, ташқаридан шовқин келди. Итларнинг ирриллаши, акиллаши ва эркак кишининг даҳшатли чинқириғини эшитиб ҳамшира билан ташқарига отилдик. Овоз қоровул Эркин амакиникига ўхшарди. Тилимизда битта савол тинчликмикин? Нега бунақа ёввойи тарзда бақиради.
Қоровулнинг кулбачасига қандай чопиб борганимизни ҳам билмайман. У ерда ҳеч ким йўқ эди. Шундагина овозлар боғ томондан келаётганига амин бўлиб, ўша томонга чопдик. Катта ўрик тагига етганимизда қоровулнинг ўзи пайдо бўлди. Қоронғу бўлгани учун қўл телефонларимизнинг чироғи ёқилган. Нурни Эркин амакига тўғирладим.Унинг ҳамма ёғи қон, яктаги ва шими йиртилиб кетган. Ўн чоғли жангари билан ёқалашганга ўхшар, дағ-дағ қалтирар, яқинроқда эса ҳамон итларнинг аккиллаши эшитилиб турарди.
-Тинчликми? деб савол беришим билан, икки хатлаб ёнимга келди. Шундагина унинг қўлларида нимадир борлигига аҳамият бердим. Қарасам....Ундан кўра қарамаганим, кўрмаганим яхши эди. Унинг қўлида ҳамма ёғи тишлаб, бир оёғи деярли ғажиб ташланган чақалоқ бор эди.
Врачман. Бундан бадтар ахволдаги болаларни кўрганман десам муболаға эмас. Аммо ҳозир кўзим тушиб турган манзара даҳшатнинг ўзгинаси, унча-мунча одам қараб тура олмасди. —Қизим, қаранг балки тирикдир. Итларнинг оғзидан тортиб олдим...Жон болам, ёрдам беринг! Уни қўлимга олиб ичкарига югурдим Мурғаккинанинг устидаги кийимлар илма -тешик бўлиб кетган, болдири ва елкасидан тиззиллаб қон кетарди. Муолажа хонасига етиб келиб, чироқни ёқдик. Ташқарида, қоронғуда кўрганимиз холва экан.
Тахминимга кўра, хали чилласи чиқмаган чақалоқнинг бирорта тишланмаган жойи йўқ, бел томонида эса бир бўлак лаҳта гўшт дафтар варроғидек очилиб, қовурға ва умуртқа поғонасининг бир қисми, асаб ва қон томирлари кўриниб турарди. Юракчаси , ўпка ва жигарлари жойлашган кўкрак қафаси ҳам илма-тешик, юзига хам тиш изи ботганди.... (QOLGAN DAVOMINI KAMENDAGI MANZILDAN ÖQISHINGIZ MUMKIN
https://www.youtube.com/channel/UCLdcmUIgOzqBNg80BQhkxwg
https://www.youtube.com/channel/UCLdcmUIgOzqBNg80BQhkxwg
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3