Муҳаммад Ҳабибуллоҳ
12 НАМОЗ 12 НАМОЗ ТАРТИБИ ФАТВОЛАР
Савол:
Намоз ўқиб бўлиб, намозни салом билан тугатиш суннатда борми?
Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ;
Намозни салом билан тугатиш намоз фарзларидан бири. Агар қасддан салом бермай намозни тугатса намоз бузилади. Агар салом деганда намоз ўқиб бўлгандан сўнг одамлар бир-бирларига салом беришини назарда тутган бўлсангиз, бу иш бидъат, валлоҳу алам.
Савол:Ўзга юртларда ишлаймиз. Суннатга амал қилиб, соқол қўйиб юрамиз. Уйга қайтганда эса соқолимизни оламиз. Хорижга чиққанда яна қўямиз. Бу суннатни устидан кулиш бўлиб қолмайдими?Жавоб:Алҳамдулиллаҳ;
Йўқ, бу суннатни устидан кулиш эмас. Аксинча, имкон бўлганида суннатга амал қилиш бўлади, валлоҳу аълам.
Савол:Агар билмасдан ҳайз вақтида аёлига яқинлик қилиб қўйса нима бўлади?Жавоб:Алҳамдулиллаҳ;
Аёлга ҳайз вақтида яқинлик қилиш ҳаром. Лекин бу гуноҳнинг муайян каффорати йўқ. Бу ишни қилган киши дарҳол тавба қилиб, гуноҳига истиғфор айтиши керак. Шунда гуноҳи кечирилади. Борди-ю, билмаган бўлса, унда гуноҳ бўлмайди, валлоҳу аълам.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев