Ўз мақсади йўлида хеч кимни аямай келааётган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси энг мухим учрашувда хам энг жиддий рақиб деб қаралаётган Андижоннинг “Андижон” жамоасини хам аяб ўтирмади!
Ушбу учрашув Андижон шахрининг “Соғлом авлод” ўйингохида бўлиб ўтди.
Учрашувни жамоамиз аъзолари майдон марказидан бошладилар ва биринчи дақиқанинг ўзидаёқ Элёр Мамасолиев тезлик билан мезбонлар жарима майдони ичига кириб борди ва берган зарбаси бир оз ноаниқ чиқди. Акс холда дастлабки уринишдаёқ хисоб очилиши мумкин эди.
Лекин қувасойликлар стадионга ташриф буюрган юзлаб мухлисларини узоқ кутдирмади.
Учрашувнинг 4 дақиқасидаёқ ўнг қанотдан Элёр мамасолиев кириб борди ва жарима майдончаси ичида жуда қулай турган Даврон Исоқовга тўпни етказиб берди. Исоқов эса тўпни дарвозага жойлаб хисобни очиб берди.
Тезкор голдан довдираб қолган Андижонликлар янада кучли босим остида олдинга ўтишга киришдилар. Лекин 5 дақиқа ўтар ўтмас, яъни учрашувнинг 11 дақиқасида химоячиларнинг қўпол хатоси натижасида Абдул Азиз Юсупов тўпни ўнг қанотдан жарима майдончасига олиб кирди ва дарвозабон билан бирга бир вазиятда тўпни яна марказда пайдо бўлган Даврон Исоқовга узатди. Исоқов эса бўш қолган дарвозани ишғол этиб хисобни 0-2 кўринишига келтирди.
Шундан сўнг кўплаб андижонлик мухлисларнинг эътирозлари остида қолган мезбонлар бирин кетин оддий вазиятларда хатоликларга йўл қўя бошладилар. Бундан албатта жамоамиз аъзолари фойдаланиб қолишга харакат қилиб кетма кет хужумлар уюштирган бўлсаларда биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа гол киритилмади.
Иккинчи бўлим хам биринчисидан у қадар фарқ қилмаган тарзда бошланди. Яни жамоамиздан яна ўша шиддаткорлик, мезбонларда эса қўшимча босим ва хаяжон натижасидаги қовушмаган ўйин. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб Тошев бирин кетин хужумкор футболчиларни майдонга тушура бошлади, бу эса учрашувни янада шиддаткор рухда ўтишини таъминлаб берди. Мезбонлар сафида тажрибали Акмал Холматовнинг стандартдан йўллаган зарбаси дарвозамиз тўсинини қайтарган бўлса, захирадан майдонга тушган Шохбоз Жумабоевнинг зарбасини дарвозабонимиз Фаррух Турдалиев ажойиб сейф намоиш этиб қайтариб қолди. Андижоннинг ушбу кам сонли хужумларига жамоадошларимиз хам тезкор ва ўта хавфли хужумлар билан жавоб қайтариб турдилар.
Учрашувнинг 53 дақиқасига келиб чап қанотдан бир нечта химоячиларни ажойиб тарзда доғда қолдириб марказга ёриб кирган Суннатилла Эрматов Акмал Ортиқов қўриқлаётган дарвозага зарба йўллаб учрашувда хисобни йирик кўринишга келтирди. 0-3
“Иштаха – тановул пайтида очилади” деганларидек, жамоадошларимиз бу голдан сўнг хам хужумкорликни оширса оширдиларки асло тўхтаб қолганлари йўқ! 60 дақиқада майдон марказидан бирин кетин уч химоячини алдаб олдинга катта тезлик билан кириб бораётган Элёр Мамасолиевни сўнгги химоячи қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Учрашувни бошқариб бораётган хакам Владислав Цейтлин 35 метрлар масофадан жарима зарбасини белгилади. Бундай стандартларни амалга ошириш дарсини жуда яхши ўзлаштирган химоячимиз Маъруф Зокиржонов бу сафар хам ажойиб тарзда зарба йўллаб тўпни дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди! 0-4
Учрашув сўнгги дақиқаларига қадар Отабек Ахмаджонов, Абдул Азиз Юсупов, Жамшид Қобуловларнинг хам бир неча рейдларига гувох бўлдик. Пешқадамлар ўртасида кечган марказий учрашув шу тариқа жамоамизнинг ажойиб тарихий ғалабаси билан якунланди!
Ушбу учрашувда хужумчиларимиз, ярим химоячилар, Химоячилар, Дарвозабонимиз, захирадан майдонга тушганлар борингки барча барча футболчиларимиз энг аъло сифатли футбол намоиш қилдилар! Футболчиларнинг барчаси мавсум давомидаги энг чиройли учрашувни ўтказдилар!
Қувасой халқига мана шундай олам олам қувончларни хадя этган барча йигитларимизга, мураббийлар штатига, жамоамизнинг хар бир ишчи ходимига ва энг асосийси барча шарт шароитларни мухайё қилиб берган жамоамизнинг барча рахбарларига хамшахарларимиз номидан ва барча мухлислар номидан ўз миннатдорчилигимизни ва қувончимизнинг чек чегараси йўқ эканлигини билдириб ўтмоқчимиз!
Ўз навбатида жамоамизни мавсум давомида олқишлаб қўллаб қувватлаб турган ва энг асосийси шу кунлар келишига ишонч билдирган барча мухлисларимизга хам ўз ташаккуримизни билдирамиз!
Мақсадга етишимизга эса бор йўғи ярим қадам қолди холос!!!
Мақсад сари олға “Цементчи”м!!!
Зухриддин Абдуллажонов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 33