Имом Бухорий, имом Муслим ва имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, қачон тоблари қочса, муъаввизатайнни ўқиб дам солар эдилар. Ул зотнинг дардлари оғирлашганда, мен қироат қилиб, баракаси умидида қўлларини суртар эдим», деганлар.
Имом Абу Довуд ва имом Насаий Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туяларини сафарда етаклаб борардим. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Уқба, энг яхши икки сурани сенга ўргатиб қўяйми?»–дедилар ва «Қул аъуузу бироббил фалақи» ва «Қул аъузу бироббиннааси»ни ўргатдилар.»
Имом Абу Довуд ва имом Насаий яна Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ал-Жуҳфа ва ал-Абваъ орасида юриб борар эдим. Бизни ёмғир ва шиддатли зулмат қоплаб олди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муъаввизатайни ила паноҳ сўрай бошладилар ва: «Эй Уқба, иккови ила паноҳ тила, ҳеч бир паноҳ тиловчи иккисичалик нарса ила паноҳ тиламаган», дедилар. Сўнгра, бизга имом бўлиб намозда ҳам икковини қироат қилганларини эшитдим».
Имом Муслим, Аҳмад, Термизий ва Насаийлар Уқба ибн Омирдан қилган ривоятларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:»Бу кечада нозил бўлган оятларга қарамайсизларми? Бу каби (фазилатли) оятлар ҳали кўрилмаган. У «Қул аъузу бироббил фалақ» ва «Қул аъузу бироббин нас» суралари, деб айтдилар.
Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар Уқба ибн Омирдан қилган ривоятларида, бу зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир намоз сўнгида паноҳ сўралувчи сураларини ўқимоқлигини буюрдилар», деб айтдилар.
Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Насаийлар Уқба ибн Омирдан қилган ривоятларида, бу зот: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тоғ йўлларидан бирида кетаётган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эй Уқба миниб олмайсанми? Деганларида, Уқба: «Гуноҳ бўлиб қолмасин деб шафқат қилдим», дедилар. Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловларидан тушдилар, мен уни бироз миндим. Кейин у зот яна уловларини миниб, эй Уқба! Мен сенга одамлар ўқиб юрадиган иккита яхши сурани ўргатайми? дедилар. Мен ўргатинг эй Аллоҳнинг Расули! дедим. Шунда узот менга: «Қул аъузу бироббил фалақ» ва «Қул аъузу бироббин нас» ни ўқиб бердилар. Кейин намозга иқомат айтилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдинга ўтиб, у намозда ҳам бу икки сурани ўқидилар. Кунларнинг бирида менинг олдимдан ўтаётиб, эй Уқба ҳар ухлаш олдидан ва ҳар уйғонганимда бу иккита сурани ўқишимга қандай қарайсан», дедилар.
Имом Насаий Абу Абдуллоҳ ибн Обис Жуҳанийдан қилган ривоятларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй ибн Обис мен сени паноҳ тиловчилар паноҳ тилайдиган нарсани энг афзли ҳақида хабар берайми?» деганларида, мен ўргатинг эй Аллоҳнинг Расули! дедим. Шунда у зот: «Қул аъузу бироббил фалақ» ва «Қул аъузу бироббин нас» суралари, дедилар.
Судай ибн Ажлоннинг ҳадисларида эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга учта сура ўргатайми? У каби сура Тавротда ҳам Инжилда ҳам Забурда ҳам Фурқонда ҳам йўқ. Ўша уч сура «Қул ҳуваллоҳу аҳад» «Қул аъузу бироббил фалақ» ва «Қул аъузу бироббин нас» сураларидир», дедилар.
Имом Бухорий ва Сунан китоби соҳиблари «Шифо талаб қилиш бобида бу уч сура ҳақида Оиша онамиздан қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ҳар кеча тўшакларига ётишни хоҳласалар кафтларини жамлаб унга пуфлаб, «Қул ҳуваллоҳу аҳад» «Қул аъузу бироббил фалақ» ва «Қул аъузу бироббин нас» сураларини ўқиб қодир бўлганларича уни жасадларига суртардилар. Уни аввал бошлари, юзлари ва жасадларини олди томонидан бошлардилар. Буни уч марта қилардилар.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 12
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъуузу бироббил фалақ» ва «Қул аъуузу бироббиннааси» сураларини ўқиб, дам солиб, баданларига суртиб ётардилар».
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ал-Жуҳфа ва ал-Абваъ орасида юриб борар эдим. Бизни ёмғир ва шиддатли зулмат қоплаб олди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муъаввизатайни ила паноҳ сўрай бошладилар ва: «Эй Уқба, иккови ила паноҳ тила, ҳеч бир паноҳ тиловчи иккисичалик нарса ила паноҳ тиламаган», дедилар. Сўнгра, бизга имом бўлиб намозда ҳам икковини қироат қилганларини эшитдим».
Судай ибн Ажлоннинг ҳадисларида эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга учта сура ўргатайми? У каби сура Тавротда ҳам Инжилда ҳам Забурда ҳам Фурқонда ҳам йўқ. Ўша уч сура «Қул ҳуваллоҳу аҳад» «Қул аъузу бироббил фалақ» ва «Қул аъузу бироббин нас» сураларидир», дедилар.