Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Кун рақами 15
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси кетма-кет 15 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпди.
0 комментариев
4 класса
АПЛ — футболчиларнинг умумий нархига кўра жаҳоннинг энг қиммат лигаси, МЛС Саудиядан юқорида.
"Sportingpedia" сайти футболчиларнинг умумий нархига кўра жаҳоннинг энг қиммат лигалари рўйхатини тузди.
Биринчи ўринни катта фарқ билан Англия Премер Лигаси эгаллади. Учликдан кутилганидек Испания Ла Лигаси ва Италия "А" Серияси ўрин олди.
Родриго — «Реал»да 250 та ўйин ўтказган бешинчи бразилиялик.
Родриго «Реал» жамоаси сафидаги 250-ўйинини ўтказди.
24 ёшли вингер Ла Лига 24-туридан ўрин олган «Осасуна» жамоасига (1:1) қарши баҳсда 69-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Натижада Родриго бразилияликлар ичида Мадрид клубида бунча ўйин ўтказган бешинчи футболчига айланди.
Бунгача Винисиус (296), Каземиро (336), Роберто Карлос (527) ва Марсело (546) ушбу довондан ўтганди.
0 комментариев
1 класс
«Порту»нинг собиқ президенти вафот этди. У жамоани 42 йил бошқариб, 69 та соврин ютганди.
«Порту» жамоасининг собиқ раҳбари Жорже Пинту да Кошта вафот этди.
Португалия клубининг собиқ президенти 87 ёшда эди ва саратон касаллиги билан курашаётганди. Унинг аҳволи сўнгги ҳафталарда ёмонлашди.
Пинту Да Кошта 42 йил давомида 1982-йил апрелдан 2024-йил майгача «Порту» жамоасига раҳбарлик қилди. Унинг қўл остида клуб 69 та соврин ютди, шу жумладан, Чемпионлар Кубоги-1986/87 ва Чемпионлар Лигаси-2003/04да зафар қучди.
Ўтган ёзда «Порту» жамоаси президентлигига Андре Виллаш-Боаш сайланганди.
0 комментариев
1 класс
Эдерсон АПЛ тарихида дарвозабонлар ўртасида энг яхши ассистентга айланди.
Эдерсон Англия Премьер Лигаси рекордини ўрнатди.
«Манчестер Сити» жамоаси дарвозабони 25-турдан ўрин олган «Ньюкасл» жамоасига (4:0) қарши ўйиннинг 19-дақиқасида Омар Мармушнинг голига узатма берди.
Бразилиялик посбоннинг ушбу мавсумдаги ассистлари учтага, аввалги мавсумларни ҳам қўшса олтитага етди.
Бунгача Эдерсон рекордни АПЛда бешта голга ассистентлик қилган Пол Робинсон билан бўлишиб турганди.
0 комментариев
1 класс
«Фенербаҳче»нинг қария ҳужумчилари бу мавсумда иккинчи ёшликни ўтказишмоқда.
38 ёшли Эдин Жеко:
⚽️ 19 гол.
🅰 5 ассист.
36 ёшли Душан Тадич:
⚽️ 10 гол.
🅰 15 ассист.
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Жахон футболи янгиликлари, Европа "кучли бешлик" чемпионати, Россия, Украина ва Узбекистон чемпионати, футболга оид саволлар, янгиликлар, кизикарли тарихий маълумотлар, фотосуратлар ва видеолар.