Xazonrez bog'larda... Qandaydir rohat bor "siz" degan so'zda, Siz bilan xayolan suhbat qurardim. Sizni birinchi bor uchratdim kuzda, Siz kuzni, men sizni yaxshi ko'rardim! Jimgina kuzatib borardim sizni, Ketib borardingiz sovuq qotgandek. Badtar tortardingiz sharfingizni, Xuddi mening mehrim yetmayotgandek. Mag'rur ketardingiz solmasdan nazar, Kuzga yaqinlashib mendan yiroqlab, Umidlarim kabi sochilib yotar, Oyoqlar ostida sarg'ish yaproqlar! Loaqal bir boqib qo'yolmadingiz, Ayting, yuragingiz shunchalar muzmi? Hazonrez bog'larda kezaman yolg'iz, Kuz sizni eslatar, siz esa kuzni. Siz kabi mening ham qotmoqda diydam, Tobora yuragim muzga aylandi. Garchi men kuz fa
    0 комментариев
    6 классов
    Эгил, ўзни пана қил, Борлигингни билдирма. Йўталганга ўн беш йил, Аксирганга йигирма. Кар бўл, кўр бўл, тишла тил, Бошга бало келтирма. Гапирганга ўн беш йил, Эшитганга йигирма. Қаламингни душман бил, Қоғоз узра жилдирма, Роман ёзсанг - ўн беш йил, Достон ёзсанг - йигирма... © Эркин Воҳидов
    0 комментариев
    5 классов
    Ey, men bilgan, Bilmagan dunyo! Zarradan to Koinot qadar, Ham ayon, ham tilsimot qadar Fikrat bovar qilmagan dunyo! Men ham sendan Bir qism bo‘lib, His, idrok, jon va jism bo‘lib Yaralibman, yashamoqdaman. Oqar ekan tiriklik – daryo Hayot bilan goh to‘lqin aro, Xayol bilan goh qirg‘okdaman. Kuylamoqning shavqi ham – yashash, O‘ylamoqning zavqi ham – yashash, Qay biri chin hayot – bilmasman, Elga ochdim quchoqlarimni, Yelga sochdim xush choqlarimni, Lekin tungi qiynoqlarimni Hech kimsaga hadya qilmasman. 1976 E.Vohidov
    1 комментарий
    1 класс
    Chim tagida chumoli Yonbosh tashlab surdi o'y: Egallardim dunyoni Agar bo'lib qolsam qo'y. Chim ustida surib o'y, O'z-o'ziga dedi qo'y: Qorin tashvish bo'lmasdi Chumolicha bo'lsa bo'y. Qodirjon O'zbekistoniy
    0 комментариев
    1 класс
    Ётоқхона, ярим тун, Ним очилган дераза. Энг яқин жигарим - тун, Жигаримни тун эзар. Хонамга кириб турар, Автоларнинг товуши. Ухлай олмай кутаман, Юрагимнинг совушин. Онгимда минг бир ҳаёл, Ичим тўла қиринди. Ухлашки ўлимдек ҳол, Кунда ўлиб тирилдим. Ичкарида ҳаво дим, Сокинлик бунча ҳазин. Деразадан кирибоқ, Қайтар кузнинг нафаси. Менга сира эс кирмас, Яшайвердим оғриниб. Ёмғир ёғиб сездирмас, Кўзимдаги ёмғирни. Ухламайман, ҳаққим йўқ, Чарчоққа бермайман тан. Ахир мен бу дунёга, Ухлашга келмаганман! Куз - кўнглимнинг тасвири, Ким хохласа донг қотсин. Ухласам ҳам ухлашим, Бу дунёни уйғотсин! Мирзо Озод
    0 комментариев
    1 класс
    – Қишлоқи!.. Аланглаб ортга қарадим, Дўстидан кулибди битта ўспирин. Шу сўзни эшитиб, дилдан яйрадим, Сўзларда таъм бўлса, Шу сўз – энг ширин! “Қишлоқи!..” – Нақадар Қалбга яқин сўз. Бу сўздан ҳеч қачон ор қилмаганман, Мен – асил қишлоқи, Назмим – қишлоқи, Бирон қишлоқини хор қилмаганман. Шу сўзни эшитиб, Рости шу кеча, Қишлоғим кўзимнинг олдидан ўтди. Гўёки кўрпача – кўпчиган кўча, Танамни тонггача куйдириб ётди . Кетгим келди бирдан ўқдек отилиб, Гарчи ярим кеча, гарчи таш совуқ. Учсам, пошналарим йўлга ботириб, Ахир уловим йўқ, бошқа илож йўқ. Отам соқолига юзимни боссам, Онам мозорига борсам юкиниб, Отқулоқ баргига исмимни ёзсам, Тутқатор ичида чопсам югу
    0 комментариев
    2 класса
    Олтмиш учга кирдингми, она, Ўттиз учга кирдимми мен ҳам? Олтмиш учга кирдинг жимгина, Ўттиз учга кирдим гувиллаб. Сен не кўрдинг дунёга келиб? Мен нималар қилиб улгурдим? Сен йиғладинг гоҳида кулиб, Мен-чи, мискин хаёллар сурдим. Аҳли олам этакларингга Тонглар намоз ўқиса арзир. Менинг-чи, кўп олганларимдан Бу дунёга беражак қарзим. Сен дадамнинг хаёлларидан Сузиб ўтган дардни сизлайсан. Тахайюлнинг ҳаволарида Мен шеърлардан шавкат излайман. Шукур, малол, тазарру, ўкинч... Икки кўнгил неларгадир ғарқ. Ўттиз йилнинг нарёғида Сен, Берёғида менман бетоқат. Сен тонгларга толе тилайсан, Мен ғанимни топширгум Ҳаққа. Менга, балки, уч юз йил керак Ўттиз йилни босиб ў
    0 комментариев
    5 классов
    *** Ҳали дунё сутдай оқ эди, Боғлар яшил, осмон ложувард. Қуёш ерга яқинроқ эди, Ой юзида кўринмасди гард. Тебранарди майсалар сокин, Кўкдан ёғиб майин наволар. Борлиқ узра Бахт эди ҳоким, Жонга ҳузур тоза ҳаволар!.. Сезмай қолдим, қалб қандай қотди, Қачон армон ёзолди куртак? Тушларим ҳам ўзгариб кетди, Энди бари олис бир эртак. Қани кунлар – менга аталган, Лойларгами ё ботиб қўйдим? Ҳар заррадан чирой ахтарган Кўзларимни йўқотиб қўйдим... © Беҳзод Фазлиддин
    0 комментариев
    1 класс
    БАҲОРНИНГ ИЛК КУНИ Баҳорнинг илк куни – биринчи мартда Сени учратгандим биринчи марта… Ҳовуридан тушди қаҳратон қаҳри, Тумандай тарқади изғирин заҳри. Баҳорнинг элчиси бўлиб турардинг, Нафис тароватга тўлиб турардинг. Аммо атрофингда анов бировлар, Ивирсиб юрарди кўнгли қировлар. Ҳа-да, турқи совуқ, қиш бандалари, Бор-ку ишқдан озод иш бандалари. Гуллаётганимдан ҳайрон эдилар, Ободлигим кўриб вайрон эдилар. Аммо найлайинки, аслинг билмасдим, Найлайинки, кўнгил фаслинг билмасдим. Билмасдим, борлигим сездингми, баҳор? Интизор, зорлигим сездингми, баҳор? Аммо авайлайман шу ширин дардни, Илк марта гул тутган биринчи мартни…
    0 комментариев
    0 классов
    БИР КУНИ Бир куни дарахтни тарк этар япроқ, Яланғоч новдалар титрар асабий. Висол оқибати ҳижрондир, бироқ, Фақат биз биргамиз, жоним, абадий! Бир куни ўзанин ташлайди дарё, Саҳролар гул бўлар, водийлар — саҳро. Елкамдан кетмайди хушбўйинг асло… Фақат биз биргамиз, жоним, абадий! Бир куни юлдузлар учар пойма-пой, Сайёралар топар ўзга жойдан жой. Бир куни Заминни ташлаб кетар Ой, Фақат биз биргамиз, жоним, абадий! Бир куни ўзидан тонар Кун аён, Лаҳзада руҳ билан видолашар жон. Фақат сен кетмайсан мендан ҳеч қачон! Фақат биз биргамиз, жоним, абадий!
    0 комментариев
    2 класса
Закреплено
  • Класс
562655087864

Добавил фото в альбом

Фото
Фото
  • Класс
562655087864

Добавил 2 фото в альбом

  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
Показать ещё