Предыдущая публикация
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов Чехияда доимий яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Чехия суди берган маълумотга кўра, Маҳмуд Муродов болқонлик уюшган жиноятчилар билан доимий алоқа ўрнатгани сабаб мамлакат аҳолисига хавф солади. Маҳмуд Муродов ушбу айбловни рад этган.
Муродов кўпи билан беш йил муддатга олинадиган вақтинчалик прописка учун ариза берган эди. Суд ҳукмидан кейин у Чехияни тарк этиши керак. Бундан буён у мамлакатда виза асосида қолиши мумкин бўлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев