Алоқа тугади»
Германия миллий жамоаси сафида Евро-2024 чоракфинали доирасидаги Испанияга қарши баҳсда (1:2) сўнгги ўйинини ўтказган Тони Кроос фаолиятини якунлагач, барчага миннатдорчилик билдирди.
«Мана, ҳаммаси тугади. Аммо таътилга чиқишдан аввал 17 йил давомида нималар рўй берганини яхшироқ англашни истардим. Мени боримча қабул қилганлардан миннатдорман.
Бутун дунёдаги мухлисларимга катта раҳмат. Жамоадошларим, мураббийлар ва менга ишонган барчага ташаккур. Дўстимга айланган агентларимга ҳам раҳмат.
Фарзандларим ва меҳрибон аёлимга раҳмат. Ҳозиргача бўлган муваффақиятларимга уларсиз эриша олмасдим.
Футболга раҳмат! Бу – ажойиб ўйин. Алоқа тугади», - дея ёзади Кроос ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев