Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июнда "Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 358-сонли қарори қабул қилинди.
✅ Қарор билан Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра,
👉 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Академиянинг бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар учун дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби жорий этилади;
👉 дастлабки имтиҳон натижаларига кўра абитуриентларни кириш имтиҳонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади;
👉 дастлабки имтиҳон ҳар йили Академиянинг қабул комиссияси белгилайдиган муддатларда ўтказилади;
👉 имтиҳонни ўтказиш жадвали имтиҳондан камида 10 кун аввал Академиянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади;
👉 ҳужжатларни қабул қилиш, абитуриентлар билан суҳбатлашиш, дастлабки имтиҳонни топшириш жараёни видео ва аудио воситалар ёрдамида ёзиб олинади;
👉 дастлабки имтиҳон ёзма шаклда ўтказилади. Имтиҳон учун ажратилган вақт, шу жумладан ташкилий қисм ва ишларни топшириш вақти 3 соатни ташкил этади;
👉 дастлабки имтиҳонни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди;
👉 имтиҳон ўтказилгандан кейин 2 кун давомида натижалари эълон қилинади.
Академияга қабул давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари асосида амалга оширилади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1