Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар (бир йилга мўлжалланган) Аллох ва Пайгамбаримиз Мухаммад Саллоллоху Алайхи вас Салломга итоат Сажда килгувчилар Учун укингда.
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хакикий – комил шукр кандай бўлишини амалда килиб кўрсатганлари
Уммулмуъминин Оиша розияллоху анхо росулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг тунлари (нафл) намозда узок койим бўлганларидан икки кадамлари ёрилиб кетганлигини кўриб, у зотнинг ибодатдаги бу кадар жидду жахдларидан ажабланиб: ″Шундай киласизми (яъни, ибодатни шу даражада каттик киласизми)? Вахоланки, Аллох таоло сизнинг аввалин ва охирин гунохларингизни кечирган бўлса?″, деб сўраганларида: ″Аллохга кўп шукр килгувчи банда бўлмайинми?″, деб, жавоб берган эдилар.
Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу жавобларидан маълум бўладики, у зот: ″шукр килмокни курук тил билан хамду сано айтишнинг ўзигина деб билмай, балки у неъмат ато этувчи Аллох субханахуни рози килувчи амалларни бажариш билан рўёбга чикади″, деб тушунганлар ва асхобларига хам шундай тушунтирганлар.