Предыдущая публикация
Меҳр нима, қайда топилур?
Беринг менга берай боримни.
Афсус фақат шеърда айтилур,
Тингламаслар ҳеч ким зоримни.
Меҳр нима, қандайин туйғу?
Тушунтириб беринг одамлар.
Балки удир биз учун қайғу,
Ёзолмайди уни қаламлар.
Меҳр нима, кимда бор айтинг?
Наҳот топиб бўлмайди уни.
Билсангиз гар ашъорга битинг,
Тошбағирлар билмайди буни.
Меҳр нима, манзили қайда?
Излаб сира тополмаяпман.
Шунчалик у, заррами майда?
Уни ҳеч ҳам кўролмаяпман.
Меҳр нима, борми кераги?
Яқин экан у ахир бизга.
Охир топтим Онам юраги,
Тўла экан меҳрли сўзга.
Мен Онамни Согиндим...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10