*
Қуръон китобинг устидаги ғубору чанглар қалбинг саҳросидандир... Ҳишом ибн Ҳассон деди: "Ибн Сирин агар бирон зиёфат ёки тўйга таклиф қилинсалар, уйларига кириб: "Бир коса атала беринглар", дердилар. Шунда: "Эй Абу Бакр, сиз ахир тўйга кетяпсиз-ку, атала ичиб нима қиласиз", дейишса, "Одамларнинг таоми билан очлигимни қондиришни ёқтирмайман", деб айтардилар".
(Имом Аҳмад, "Китаб аз-зуҳд", 433-бет)
©©©
Аллоҳ барчамизга раҳм қилсин!
Гуноҳларимизни кечирсин!
Ораларимизни ислоҳ қилсин!
Сафларимизни бирлаштирсин!
Қалбларимизни улфат қилиб, ғилли-ғашликни аритсин!!
Ўртамиздан меҳр-оқибатни кўтармасин!
Барчамизни Ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган амалларга муваффақ қилсин!
©©©
Мусибатлар қанчалик катта бўлса ҳам, машаққатлар кетмакет келса ҳам қўлингиздан келганича дин йўлида, нажот учун амал қилишга шошилинг!.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: "қўлларингизда кўчат ушлаб турган холатда қиёмат бўлиб қолса ҳам, экиб қўйинглар" дедилар.
Шайх Носир Умар
©©©
Аллоҳ ҳузуридаги қадрингизни қандай биласиз?
Абу Ҳурайра ‒ разияллоҳу анҳу ‒ ривоят қилади, Набий ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ дедилар: «Ким Аллоҳ жалла зикруҳунинг ҳузурида ўз қадри қанча эканини билмоқчи бўлса, Аллоҳ азза ва жалланинг ўзининг олдидаги қадрига қарасин.» ас-Силсила ас-саҳиҳа/2310.
© Абу Закарийя ал-Маданий
Ҳаёт ҳикмати:
Дўст сўзидан эмас, амалидан билинади.
Яқин дўстингни тилидан эмас, кўзидан биласан.
@ALLOH_UCHUN_SIZGA_ILINDIM
Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма!
Агар у пешонангга ёзилган бўлса, насиб қилаверади.
«Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди» (Тавба сураси, 51-оят).
@ALLOH_UCHUN_SIZGA_ILINDIM
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев