Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Аллоҳ таоло мўминларга марҳамат қилдики: «Албатта Аллоҳ мўминларга ўзларидан бўлган (яъни одам жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, (гуноҳларидан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикмат (Суннат)ни ўргатадиган пайғамбарни юбориш билан яшилик қилди. Зеро улар илгари очиқ хато — залолатда эдилар» (Оли Имрон: 164). Бу яхшилиги учун Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳ таолонинг бандаларига ато этган яхшиликлари жуда кўп. Лекин, бу катта яхшилиги ва бу буюк марҳамати учун мўминлар Унга ҳар қанча шукр бажо келтирсалар оз. Модомики, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча мўмин ва мусулмонларнинг ҳидоятларига сабабчи бўлган зот эканлар, ҳар бир мўмин ва мусулмоннинг зиммасида бу неъматга нисбатан битмас-туганмас шукр вазифаси турибди.
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан зиммамизда жуда кўп ҳақ-ҳуқуқлар бўлиб, улардан бири у зотга салавот ва салом айтишимиздир. Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида айтади: «Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!» (Аҳзоб: 56).