Эт увишса, қора ёки кўк чой дамланг-да, яримта лимон ва 1-2 чой қошиқ асал қўшинг. 10 дақиқадан сўнг оз-оздан ичинг. Бундай ёқимли муолажадан сўнг оёқни иссиқ тутиб, иложи бўлса, бирор соат ухланг.
Тумов бошланганида маймунжон ва жўка (липа) гулидан тайёрланган чой айни муддао бўлади. Бунинг учун тенг миқдорда жўка гули ва маймунжонниг қуритилган барги (ёки мураббоси) ни чойнакка солинг-да, устидан қайноқ сув қуйинг. Бу малҳамни 30 дақиқадан сўнг ичиш мумкин.
Наъматак таркибидаги С витамини касаллик қўзғатувчи вирусларга қарши иммунитетни чиниқтиради. Термосга 3 ош қошиқ наъматак мевасини солиб, устидан ярим литр сув қуйиб дамланг. Ярим соатдан сўнг таъбга кўра асал ёки шакар аралаштириб ичинг.
1 стакан сутни иситиб, унга ярим стакан маъданли сув қўшинг. Сув ва сутли аралашма балғам кўчишини осонлаштиради.
Уйқуга ётишдан олдин 1 стакан иссиқ сутга 10 томчи саримсоқ шарбатини аралаштиринг-да, оз-оздан ичинг. Сўнг ўраниб ётинг. Бу усул шамоллаш аломатларини тез ва самарали бартараф этади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 41