– Ҳа, дада, тинчликми?
– Ўзим, ёнингга бормоқчиман… Ўғилнинг пешанаси тиришиб кетди. Бугун текширувга катта одамлар келиши керак. Уларнинг ёнида қалтираб, ҳассасига суяниб кириб келаётган дадасини кўз олдига келтирди. Телефонни қулоғига босганча шоша-пиша ташқарига чиқди. – Дада, мен ишдамасман, ҳозир анча узоқдаман, иш билан кетгандим, нега эди ўзи?
– Ҳа, майли, унда болам, ишингдан қўймай, ўзингни эҳтиёт қил, болаларингга салом айт. Бугун келасанми?
– Оббо дада, яқинда бордим-ку! Майли, мени чақиришяпти. Ўғил аслида ҳеч ким чақирмаган бўлса-да, “ҳозир” дедию тугмачани босди. “Мени бекорчи деб ўйлашади, шекилли…” Чол гўшакдан эшитилаётган қисқа товушларга бир муддат қулоқ тутиб турдию хўрсинганча босиб қўйди. Айтолмади. Нима ҳам десин? Ўғли катта жойда ишлайди, югур-югури кўп, ёдидан чиққандир-да. Ҳа, майли… Рости озроқ пул сўрамоқчи эди. Керак эди-да бугун. Керак вақтда топилмайди ўзи. Чол қалтироқ қўллари билан дафтарчани титкилаб, кенжасининг рақамларини терди.
– Ҳа, дада, тинчмисиз? Шу сизга телефон олиб берган кундан буён тинч ўтирмайдиган бўлдингиз-да... Ҳол-аҳвол сўрашни ҳам насия қилган кенжасидан бироз дили ранжиган бўлса-да, сездирмади. “Бола-да…”
– Менга… Ҳалиги, озгина пул…
– Дада-ей, уйда ўтирган одамга нимага пул керак? Ҳар ой рўзғорни бутлаб қўйсак. Кеча акам ҳам қарз сўраганди. Бойнинг боласи бўлсам экан… Иннайкейин пенсияни шиқирлатиб олаётган бўлсангиз, нима қиласиз яна пулни? Ўғил дадаси билан тезгина хайрлашдию гўшакни қўйиб қўйди. “Телефонларига пул ташлаб берган мен аҳмоқ, сал нарсага безовта қилаверадилар… Нима, мен буларга пул заводимидим?” Чолнинг чап кўксида нимадир ғижимланаётгандек бўлди. Пенсия… Икки кун олдин хотини келиб, “Набирангизнинг контрактини тўламасак, ўқишдан ҳайдаб юборади”, деб пенсияга қўшиб ўлимлик пулларини ҳам олиб кетганидан хабари йўқмикин? Балки унутгандир. Пул-ку майли, davomi gurupada marhamat bundanda ajoyib hikoyalar olami siz uchun manzil. http://m.ok.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.mrkId=7e00190300000001515259880b&st.groupId=52927526010952&st.frwd=on&_prevCmd=altGroupMain&tkn=7842
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев