Донишманддан сўрадилар: "Инсон қалби хақида жуда кўп тушунча мавжуд. Шундан энг соддасини айтиб беринг"
Шунда донишманд жавоб ўрнига ўқувчисини бир хонага етаклади. У хона ичи жуда гўзал ва ўртада стол устида бир коса овқат турарди. У овқатдан хушбўй хид таралар эди. Шундоқ билиниб турар эди у овқат лаззатли экани. Сўлаги оқиб овқатдан тaтиб кўргиси келди..
Донишманд ўқувчисини бу хонадан етаклаб олиб чиқиб, иккинчи хонага таклиф қилди.
Иккинчи хонага киришган эди хамки, у хона сассиқ бадбўй хидга чидаб бўлмас даражада эди.. Ўртада столда косада овқат, аммо у косадаги овқатни бадбўй сассиқ хиди хамма ёққа анқиган эди. Иштахалар ёпилиб, у хонадан тезроқ чиқиб кетишга шошилди....
Ташқарига чиққанидан сўнг донишманд деди:
"Биринчи хона - гўзал қалбли инсон вужуди. Косадаги лаззатли таом уни қалби. Хар қандай одам ундан тотиб кўргиси келади..
Иккинчи хона - ёмон қалбли кимса вужуди. Косадаги бадбўй сассиқ таом уни қалби. Ҳар кандай инсон у овқатни тотиб кўришдан бош тортиб қочадилар"..
Зебинисо Аҳмедова
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев