101 - 111
● 101. Савол: Қачон Алҳамдулиллаҳ дейсиз?
Жавоб: Еб-ичгандан сўнг, акса ургандан сўнг, ҳар бир неъматдан сўнг ва ҳар бир ҳолда.
● 102. Савол: Бир мўъмин акса уриб «Алҳамдулиллаҳ» деса нима деб жавоб қайтарасиз?
Жавоб: Ярҳамукаллоҳ.
● 103. Савол: Сиз акса уриб «Алҳамдулиллаҳ» деганингизда «Ярҳамакуллоҳ» деган кишига нима деб жавоб берасиз?
Жавоб: Яҳдийкумуллоҳ ва юслиҳу балакум.
● 104. Савол: «Кимга Аллоҳ таоло яхшиликни ирода этса…» ҳадисининг давоми нима?
Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимга Аллоҳ таоло яхшиликни ирода этса, уни Ислом шариатини яхши биладиган қилиб қўяди». (Бухорий (7312) ва Муслим (1037) ривояти)
● 105. Савол: Қайси жой Аллоҳ таоло учун энг яхши жойдир?
Жавоб: Масжидлар.
● 106. Савол: Қайси кун ҳафта кунлариниг яхшисидир?
Жавоб: Жумъа куни.
● 107. Савол: Йилдаги афзал кун қайси кундир?
Жавоб: Арафа куни.
● 108. Савол: Йилдаги кечаларнинг афзали қайси кеча?
Жавоб: Қадр кечаси.
● 109. Савол: Ойларнинг ичида афзали қайси ойдир?
Жавоб: Рамазон ойи.
● 110. Савол: Исломда ҳайит кунлари қайси кунлардир?
Жавоб: Рамазон ва Қурбон ҳайити.
● 111. Савол: Хулафои Рошидин (тўғри йўл узра бўлган халифалар) кимлар?
Жавоб: Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али (Улардан Аллоҳ рози бўлсин).
ТАМОМ.
Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Пайғамбаримизга ва у зотнинг оила аҳллари ва ҳамма саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин!
Биз Мўминларга Роббимиз солиҳ амал ва фойдали илм неъматини берсин амин!!!
***
#УммуМ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7