~БИР ХАФТАЛИК РУЗАГА ТАЙЁРМИСИЗ!!!
🌴РОСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОХУ АЛАЙХИ ВА САЛЛАМ Рамазон ойидан сўнг Муҳаррам ойичалик бошқа ойларда кўп рўза тутмаганлар.
🌴Келинг, биз ҳам Жаннатларга кетган Пайғамбаримиз АЛАЙХИССАЛОМ ортларидан бориб,
уларга етиб оламиз!!!
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Мўъминларни кўзларининг қувончи бўлган рўза айёмлари, Аллоҳнинг барокатига тўлган ғанимат соатлар эшик қоқиб турибти, Аллоҳнинг раҳматларига эшик очиб қўйинг.
🔺15- ИЮЛЬ 2024
ДУШАНБА КУНЛИК РЎЗА БИЛАН МУҲАРРАМ ойининг 9-куни рўзасини тутамиз.
🔺16-ИЮЛЬ 2024
АШУРО кунида рўза тутсангиз, бир йил аввалги гуноҳларингизга КАФФОРАТДИР.
🔺17-ИЮЛЬ 2024
Ашуродан бир кун кейинги рўза
🔺 18-ИЮЛЬ 2024
ПАЙШАНБА рўзаси
🔺19-ИЮЛЬ 2024 -Жума
🔺 20- ИЮЛЬ-Шанба
🔺 21-ИЮЛЬ-Якшанба
Ойдин кечалар рўзалари тутилади.
📌 22- ИЮЛЬ Душанба
Амаллар Аллохга кўтариладиган кундаги суннат рўза...
Сиз хам,
бошларида Росулуллоҳ бўлган Жаннат карвонида бирга кетинг,
Агар сиз қайсидир сабаб рўза тута олмасангиз, Аллохга --
"Роббим агар мана шу сабаблар бўлмаганда эди, мен, албатта, рўзадорлар сафида Муҳаррамни кўп тоатларда ўтказар эдим", деб ният қилинг, шунда бошқалар чанқаб, оч қолиб топган Жаннат мукофотларини
сиз чанқамай, оч қолмай топасиз.
🌷Ниятлари билан ҳам Жаннатилар сафида бўлиш имконини берган Аллоҳ нақадар Буюк ва Раҳмлидир.
🌹Қалбингизга Жаннатга муштоқлик бахтини берган Аллоҳ жуда Меҳрибондир.
Қанча инсонлар бор- ўзларини мусулмон билсаларда, тоатларни ёмон кўрадилар.
Қанча бетавфиқ инсонлар бор, Аллоҳ эслатилса, ёқтирмайдилар.
Даъволари Ислому амаллари нифоқ инсонларни ичидан тоати учун сизни танлаб, ибодатини қилишга изн бериб ва сиздан қабул қилаётган Аллоҳ гўзал ва Раҳмлидир.
Аллоҳдан қолманг,
Ундан бошқаси фонийдир, Аллоҳ эса боқий.
Боқий Зотнинг олдида
Боқий Жаннатларида яшашни истасангиз ҳар ҳафта рўзадорлар карвонида роҳатланиб яшанг...
Шунда, Жаннатларда Росулингиз ✔️ билан бир сафда ҳар куни Роббингиз жамолини тўйиб томоша қиласиз, ин ша Аллоҳ....
Сиз билан Жаннатда бирга бўлишини истаган қадрлиларингизга ҳам,
бир ҳафталик Жаннат мусобақасини -
ЭСЛАТИНГ!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев