Мажнунтол ўхшар қади долимга.
Адашибман кўзлар бўлганда сўқур,
Боримни берибон гулдай золимга.
Малаклар ачинманг энди ҳолимга,
Маржонлар тушаманг майли йўлимга.
Мен энди бошқаман хайратда қолманг,
Суръатинг тутқазма тақдир қўлимга.
Малаклар ачинманг энди ҳолимга,
Муҳаббат озори тегар жонимга.
Яшайман барини дилимда асраб,
Дарду ҳасратларни қориб қонимга.
Малаклар ачинманг энди ҳолимга,
Йиқилсам турғазманг келманг ёнимга.
Ўйнанг йироқлаб кулгуларда яйраб,
Тегаверманг бир ўтинчим жонимга.
Малаклар ачинманг энди ҳолимга,
Ҳатто қилманг парво қилган зоримга.
Нолалар бир жахон сиғмас оламга,
Малоли келмасин яна оримга.
Малаклар ачинманг энди ҳолимга,
Шўрлар қўшаверманг қанди болимга.
Пайдо бўлманг ҳам ҳеч ўнги сўлимда,
Дардингиз айтманг энди мен золимга,
Ориф Сурхон.
01/08/24.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев