экан.
Бир куни у тунда кўрган
тушидан таъсирланиб узоқ ўй сурибди ва вазирини чақириб:
- Тайёрлан! Саройдан
ташқарига чиқамиз, - дебди.
Бироздан сўнг икковлон оддий кийиниб, йўлда кетиб
борардилар.
Бир қишлоққа
етганларида подшох тушида кўрган жойни таниб қолди.
Атрофда одам кўп, хамма ўз
иши билан банд.
Шундоққина ерда бир
одамнинг жасади ётар, хеч ким унга эътибор хам бермасди.
Шунда подшох одамлардан
сўради:
- Бу кимнинг жасади,
биродарлар?
Нега у бундай
хорликда ётибди?
- Э, сўраманг, мехмон!
Бу уятсиз бир ароқхўрнинг
жасади, - деб жавоб берди бир одам.
У менинг қирқ йиллик
қўшним эди.
Тан олиш керак, жуда мохир тақачи бўлган.
Эртадан то қора кечгача тиним билмай ишлар, аммо қаердаки ароқ бўлса, бор-будини бериб бўлса хам сотиб оларди.
Уйига фохишаларни бошлаб
келишдан хам тоймасди, бугун биттасини, эртасига
бошқасини...
Агар ишонмасангиз,
бошқалардан хам сўранг,
мархумни бирор марта
жамоат билан хеч ким
кўрмаган...
Бир фурсатдан кейин одамлар тарқалиб кетишди.
- Юринг, шохим, биз хам
кетайлик, - деди вазир.
- Йўқ! - деди подшох.
- Мен кўрган тушимнинг хикматини хали тушуна олганим йўқ.
Жасадни олиб кетамиз.
Сен ғам ема, уни ювиб, кафанлаб кўмишни ўзим уддалайман.
Фақат ювиш учун жой топсак, кифоя...
Икколвон жасадни кўтариб,
нариги қишлоқдаги масжид
сари йўл олдилар.
Жасадни кафанлар экан, мархум юзидаги нурни, лабларидаги маъноли табассумни кўриб
хаёлларидан:
«Бу одам қўшнилари айтганидек ёмон кимсага ўхшамайди-ку» деган
ўй ўтди.
Барча ишлар битгач,
вазир:
- Шохим, бу одам тўғрисида
янглиш фикр эшитмадикмикин?
Мархумнинг яқинлари, бола-чақаларини
суриштириш керак шекилли, -
деди.
- Тўғри айтасан, - деди подшох.
- Сен шу ерда тур, мен унинг
уйига бориб келаман.
Подшох сўраб-суриштириб,
мархум яшаган уйни топди.
Эшикни очган маъсумагина аёл шохнинг сўзларини диққат билан тинглар экан, мусибатни мардона қаршилашга харчанд
уринса-да, кўзидан оққан
шашқатор ёшларини тия
олмади.
- Менинг эрим ўзи бир олам
эди, - деди аёл.
Эртадан кечгача
тиним билмай ишлаб, топган пулига уйга ароқ олиб келарди.
Кейин буларни
хамқишлоқларим ичмасин,
дея хожатхонага тўкарди.
Баъзида уйимизга ахлоқи
бузуқ аёлларни хам етаклаб келарди ва
«Мен сизларнинг вақтингизни сотиб олдим-а?»
деб сўрарди.
Улардан тасдиқ жавобини олгач,
«Энди мана бу ерда ўтириб, тингланглар»,
дерди.
Мен эса уларга имон-
эътиқод хақида Аллох қодир қилганича ўргатардим.
Эрим қишлоғимиздаги масжидга бормас, ибодат учун қўшни қишлоқдаги масжидга қатнарди.
Сабабини сўрасам,
«Шундай имомнинг ортида туриб ибодат қилгинки, қулоқ қоққагингда қаршингда Каъбани кўргин», деган эди…
Одамлар эримнинг ишларини нотўғри тушунишарди.
Бу хақда унга кўп айтганман.
Бир куни:
- Қўшнилар сиз хақингизда
ёмон ўйлашяпти, ишқилиб
жанозангиз ўртада қолмаса
эди, - дедим.
Шундан кейин эрим ўзи учун қабр ковлаб қўйди. Мен яна эътироз
билдирдим:
- Қабр кавлаш билан иш
тугамайди, ахир сизни ким
ювиб, ким кафанлайди, ким
кўмади? - дедим.
- Хўш-хўш, у нима деди? -
шошиб сўради подшох.
- У табассум қилиб,
«Ахир Аллох бор-ку, хотин. Менинг ўлигим кўчада қолмайди!
Одамлар бўлмаса, подшох
бор» деди . . . ! ! !
Дуо клайлик зеро Аллох рахматидан ва пайганбар шафоатдан бенасиб килмасин...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3