Қўлида ҳасса билан тобутнинг олдига “Отам”лаб йиғлаб кетаётган қўшиқчи йигит, шу баҳона, овозини ҳам созлаб, йиғини чиройли овозда, хазин нолаларда қўшиқ қилиб айта бошлабди:
Қуёш нури тушмас жойга кетаётган отам,
Ҳаво кирмас жойларга кетаётган отам...
Орқада келаётган тобуткашлар ичида шу қўшиқчини фанатлариям бор экан, беихтиёр “Вой дооод! Жуфт бўлсииин!” деб қичқириб қўйишармиш...
Қўшиқчи йигитга илҳом келиб қолибди ва янаям хазинроқ, юракни эзадиган овозда юқори ноталарга ўтибди:
Гази йўқ уйларга кетаётган отам,
Чироғи ёнмас хоналарга бораётган отам...
Отаси билан мотам маросимида қатнашаётган бир ўспирин, қўшиқчининг ноласини эшитиб, отасига қараб:
-Дада, ўликни бизникига олиб боришяптими? - дермиш..."
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев