(Ибратли ҳаётий воқеа)
Эр: Аср намозингни ўқидингми?
Хотин: Йўқ
Эр: Нега?
Хотин: Ишдан чарчаб келган эдим, дам олдим.
Эр: Яхши, дам олиб бўлган бўлсанг, тезда ўқиб ол, ҳозир шом кириб қолади.
Иккинчи куни эр командировкага кетибди. Одатга кўра ҳар доим, манзилга етганидан сўнг, аёлига қўнғироқ қилиб қўяр эди, бу сафар қўнғироқ қилмади. Хотинини ҳавотири кучайиб, эрига қўнғироқ қила бошлабди, аммо гўшакни ҳеч ким кўтармас эди. Аёлни ҳавотири ошгандан ошди, бунақа бўлиши мумкин эмас, ахир ҳар доим манзилга етиб бориши билан қўнғироқ ёки хабар юборар эдику.
Ниҳоят, икки соатдан сўнг, аёлни телефони жиринглади, аёл гўшакни кўтариб:
- Яхши етиб олдингизми, дадаси?
- Ҳа, яхши етиб келдим. Алҳамдулиллаҳ.
- Қачон етиб бордингиз?
- Тахминан 4 соат бўлди.
Хотинни жахли чиқиб:
- Борганингизга 4 соат бўлибди, қўнғироқ қилиш эсингизга келмадими?
- Чарчабман, бирпас дам олдим.
- 2 дақиқа вақт ажратиб, менга қўнғироқ қилсангиз бўлмасмиди, мен сиздан роса ҳавотир олдим, ахир. Ёки мени қўнғироғимни эшитмадингизми?
- Нега энди, эшитдим.
- Нега гўшакни кўтармадингиз, сиз мени ҳеч қачон ўйламайсиз - деди йиғлаб.
- Сен ҳам кеча азонни овозини эшитиб, хотиржам дам олиб ўтирдинг, ахир Аллоҳ ўзи билан мулоқотга чақирган эдику.
- Ҳа, тўғри айтасиз, мени кечиринг, илтимос.
- Мендан эмас, Аллоҳдан кечирим сўрагин! Азизам, бошқа бундай ҳол
такрорланмасин, ахир мен Жаннатда сен билан бирга бўлишни хоҳлайман.
Шундан сўнг аёл намозларини тўлиқ адо этишни мақсад қилиб қўйибди . . .
📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2