Мен деярли 17 йилдан бери Швейцарияда яшайман. Бу ерда "мамлакатни куз-қиш мавсумига тайёрлаш" бўйича ҳукумат комиссиялари тузилгани ҳақида эшитмаганман. Хукуматда атиги 7 та вазир ва битта техник котиб бор —- мана шуларнинг ҳаммаси хукумат.
Қишда уйлар доим иссиқ, ток бор, транспорт тўғри ишлайди, болалар мактабга боради, шифокорлар беморларни даволлайди, полиция ва қўриқчилар тартибни таъминлайди, дўконларда товарлар бор. Амалдорларнинг фарзандлари ва ишчи-дехқон болалари бир мактабда ўқийдилар. Бойлар кам даромадли одамлар билан бир уйда яшайдилар.
Тасаввур қилинг-а, на аёллар темир дафтари, на сув омбори бузулиши, на шаҳарни оқава сув босиши, на конституцияни ўзгартириши, на хашарлар, на пахта (картошка, маккажўхори) йиғиш учун комиссиялар тузилмайди. Ҳеч ким ҳеч кимни кераксиз нарсалар билан чалғитмайди, чунки бозор ҳаммани ўз жойига қўб-қўйган.
Ҳамма банд. Бепул мехнат йўқ - ҳамма нарса учун пул тўланади. Aгар сиз сифатли маҳсулот ёки хизматни истасангиз — тўланг. Aгар сиз яхши маош олишни истасангиз — сифатли хизмат кўрсатинг, яхши маҳсулот ишлаб чиқаринг. Бунинг учун эса ўрганинг ва малакангизни оширинг. Ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ.
Бу ерда амалдорлар орден ва медаллар билан тақдирланганини бирор марта эшитмаганман. Мен умуман билмайман, бу ерда кимдир бирор нарса билан тақдирланганини.
Мен бир ой олдин поездда эдим. Рўпарамда камтарин бир дехқон ўтириб, газета ўқиб кетаётганди. Серб хамкасбим Иван менга қараб: бу Цюрих кантони (вилояти) парламентининг спикери эди. Раҳбар ҳамма сингари дам олишга поездда бораркан. Шунинг учун унга иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётнинг аҳволи хақида ҳисобот керак эмас — у ҳамма нарсани ўз кўзи билан кўради...
©️ Дилнавоз Холиқова.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8