Бу боланинг исми-шарифи - Ламин Ямал. У испаниялик футболчи ва унинг ёши 16 да.
Бугун Ямалнинг рекордлари ҳақида ҳам, унинг шедеврга айланиб бораётган ўйини ҳақида ҳам, умуман, футбол ҳақида ҳам гапирмоқчи эмасман.
Мен сизларга бугун Испания ва Германияда қонунларнинг ишлаши ва ким бўлишидан қатъий назар бу қонунлар барча учун баробарлиги ҳақида гапирмоқчиман.
Дастлаб Испания ҳақида.
Германия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган футбол бўйича Европа чемпионати мусобақасида Испания ҳам мувафақиятли қатнашмоқда. Жамоа таркибида юқоридаги ўспир йигитча ҳам бор. У ҳам Германияга келган ва жамоаси билан финалга қадар етиб борди.
Аммо мусобақа ўтаётган бир даврда Ямалнинг мактаб имтиҳонлари бошланиб қолди ва у Испанияга учди. Мактабига борди, имтиҳонларни топширди ва шундан сўнг яна Германияга, мусобақага қайтди.
"У мамлакатимизнинг ёш футболчиси, истиқболли спортчи, майли баҳосини қўйиб беринглар, унга тегманглар", дейишмади. Европанинг энг зўр футболчисини бўлмайсанми, ўзинг учун, келиб имтиҳонларни топшир дейишди.
Энди Германия ҳақида
Германияда соат 23:00 дан кейин 18 га тўлмаганларнинг ишлаши тақиқланади. Жарима 30 000 Евро. Ямал эса 16 ёшда. Испания термаси 23:00 га яқин ўйинларда бу қоидага амал қилди. Ямални озроқ ўйнатиб, кейин уни бошқа футболчига алмаштирди. Пулимиз кўп, қоидангни бузсак ма ол, оғзингга сиққанича сўра, демади.
©️ Сарвар Раҳимий.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4