Предыдущая публикация
Хижрони қалбимга қадалган.
"Ўлмайман болам" деб алдаган,
ЁЛҒОНЧИ ОНАМНИ СОҒИНДИМ...
Ўзи оч, лек қорним тўйдирган,
Меҳр-ла кўнглимни тўлдирган..
Соғинчи ҳар кун бир ўлдирган,
ЁЛҒОНЧИ ОНАМНИ СОҒИНДИМ...
Дуо-ла покликка йўлловчи,
Тун-у кун соғлигим ўйловчи.
Ҳар қандай вазиятда қўлловчи,
ЁЛҒОНЧИ ОНАМНИ СОҒИНДИМ...
Юзлари ўзимга ўхшаган,
Халоллик, виждон-ла яшаган.
Соғман деб дардларин яширган,
ЁЛҒОНЧИ ОНАМНИ СОҒИНДИМ...
Не топса болам деб илинган,
Йўқлиги ҳар лахза билинган.
Кўзимга соғломдек кўринган,
ЁЛҒОНЧИ ОНАМНИ СОҒИНДИМ...
Мени минг балодан асровчи,
Доимо кўнглимга қаровчи.
Яхшиман болам деб алдовчи,
ЁЛҒОНЧИ ОНАМНИ СОҒИНДИМ...
✍Мовлудабону Имомназарова
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3