Аёлни қоралаш эркак ишими?
Шаллақи хотиндек чопасиз, э воҳ
Айтсам тилим куяр, айтмасам дилим,
Менку ёмон бўлсам Худо бор! Худо!
Ордан гапирасиз, номусдан сўзлаб,
Ўзингиз ўзганинг ёрини кўзлаб,
Мендан гуноҳлару камчилик излаб...
Гар мен ёмон бўлсам, Худо бор! Худо!
Гўё шу осмони қўлларингизда,
Ўзгага бол томар тилларингиздан,
УЙДАГИ интизор йўлларингизга,
Менку ёмон бўлсам, Худо бор! Худо!
Худди сиз "илоҳ"сиз, мардсиз, баҳиммат,
Рўзғорга топгани, болага миннат,
Гўёки, сизларда йўқдир ҳеч иллат,
Банда, ёмон бўлсам, Худо бор! Худо!
Ўзингизча судлар қиласиз ташкил,
Сиздайи даҳодир, ўта "ноёб" хил,
Эссиз манқуртларни тўғирлаш мушкил,
Гар мен ёмон бўлсам Худо бор, Худо!
Уч тўртта "эркак"лар, ўзича ҳақлар,
Хатосин тан олган ожизни "йўқлар",
Эртага не бўлар ким кўнглин тўқлар?
Гар мен ёмон бўлсам Худо бор, Худо!
Қайтар дунёсидан ҳеч ҳам қўрқмаслар,
Қилган қилмишидан ўзича мастлар,
Менку гуноҳкорман, сизчи нокаслар?
Менчи ёмон бўлсам Худо бор, Худо!
Эркаклик номига тушириб доғлар,
Заифни қоралаб ўзларин оқлар,
Унутманг бу синов сизни ҳам йўқлар!
Гар мен ёмон бўлсам Худо бор! Худо!
Ўзин эр ҳисоблар, завждан паст илло,
Қилари аёлдек фасоду иғво,
Ўзи уриб бўлган сизларни Худо....,
Мен ҳам ёмон бўлсам Худо бор! Худо!
Ғийбат гуноҳимга каффорат холос,
Жабрин опа-сингил чекмасин ноҳос,
Мени қўйинг ўзни ўйланг илтимос!
Ахир ёмон бўлсам Худо бор! Худо!
Гар мен ёмон бўлсам Худо бор, Худо!
Севара Ҳайитова
🌷Дил нолаларим✍ Севара Ҳайитова
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6