Предыдущая публикация
Ғазнага тушган сичқон,
Бюджетимиз ҳоли вой.
Халққа топилди нишон,
Раҳмат сенга, Олимтой!
Свет нархи ошганда,
Оловга сепилди мой.
Халқ ғазаби тошганда,
Раҳмат сенга, Олимтой!
Муаммолар бир талай,
Ўғрига тўлди ҳар жой.
Халқ овора, ҳар қалай,
Раҳмат сенга, Олимтой!
Томошага ўч бу халқ,
Недир топилар ҳар ой.
Сўрамаса бўлди ҳақ,
Раҳмат сенга, Олимтой!
Каламушлар ҳам масрур,
Этак билан ёпар ой.
Кўпроқ запал бўлиб тур
Раҳмат сенга, Олимтой!
✍️ Вафо Мўмин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6