Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳнинг
«макри»дан хотиржам бўлиб қолдиларми? Бас,
Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўргувчи
қавмгина хотиржам бўлур” (Аъроф/99), қовли
ҳақидаги боб
Ва ушбу қовли: “У деди: «Парвардигорининг
фазлу раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина
ноумид бўлурлар»”. (Ҳижр/56).
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят,
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (гуноҳи)
кабиралар ҳақида сўралдилар. Шунда: “Аллоҳга
ширк келтириш, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид
бўлиш, Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиш”,
дедилар”. (Баззор “Кашфул Астор” (106), Ибн Абу
Ҳатим “Тафсир Ибн Касир” (1/475)да нақл
қилинганидек, Табароний “Мажмаъ” (1/104) ва
“Дуррул Мансур” (2/147)да ворид бўлганидек).
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят,
айтдиларки: “(Гуноҳи) кабираларнинг энг
катталари: Аллоҳга ширк келтириш, Аллоҳнинг
макридан ҳотиржам бўлиш, Аллоҳнинг
раҳматидан ноумид бўлиш ва Аллоҳнинг
ёрдамидан умидсизликка тушиш”. Абдурраззоқ
ривояти. (Абдурраззоқ (10/459-460), Ибн Жарир
(5/26), Табароний “Кабир” (8783-8784) ва
Ҳайсамий “Мажмаъ Заваид” (1/104)да саҳиҳ деб
билди).
Бобдаги масалалар:
1) Аъроф сурасидаги оят изоҳи.
2) Ҳижр сурасидаги оят изоҳи.
3) Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлган кимсага
қаттиқ ваъийд бор эканлиги.
4) Умидсизликка тушишлик ваъид остида
эканлиги.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев