Предыдущая публикация
Ўрис қизни ўпармиш.
Билмайди от айланиб
Қозиғини топармиш.
Юрибдида кўнгли чоғ,
Вақтин зое кетказиб.
Ўрис хотин уйин унга,
Берган эмиш ўтказиб.
Уйимиз ҳам йўқ эмасди,
Яшардикку ўртахол.
Бой бўлмоқни орзу қилиб,
Кетганди,мана аҳвол!
Фарзанлар дилда не ғам,
Қарашимдан сезишар.
Дўстлар билан ўйнамас,
Пичинглардан безишар.
Йиғлама жоним болам,
Отанг албат қайтади.
Белидан кетса қувват,
У рус аниқ ҳайдайди.
Шу кун келар мунғайиб,
Сарвдек қаддин этиб дол.
Бирга мангу яшаймиз,
Бўлиб бахтли кампир чол.
Ҳозирча от қозиғин,
Россияда излайди.
Мен уни маҳкам қоқиб,
Қўйганимни билмайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10
Офарин