саллаллоҳу
алайҳи васаллам олти
саҳоба билан таом
емоқчи бўлиб
тургандилар. Бир
аъробий (саҳройи араб)
келиб, икки ошам билан
овқатни еб қўйди. Шунда
пайғамбар саллаллоҳу
алайҳи васаллам
дедилар: «У «Бисмиллаҳ»,
– деганида, таом сизларга
ҳам етарди. Биронтангиз
таом емоқчи бўлса,
«Бисмиллаҳ», десин. Агар
бошида «Бисмиллаҳ»,
дейишни унутиб қолса,
«Бисмиллаҳи фий
аввалиҳи ва ахириҳи»,
десин». Ибн Можа
ривояти.
Ш а р ҳ:
«У» таом ейишни
бошламай туриб,
««Бисмиллаҳ», –
деганида, таом сизларга
ҳам етарди» – яъни, сиз
олтингиз ҳам еб, бир оз
эҳтиёжингизни қондирар
эдингиз.
«Биронтангиз таом
емоқчи бўлса,
«Бисмиллаҳ», десин»,
сўнг овқатланишни
бошласин. Ейиш-
ичишдаги суннат шудир.
«Агар бошда
«Бисмиллаҳ», дейишни
унутиб қолса,
«Бисмиллаҳи фий
аввалиҳи ва ахириҳи»»
«Бошию, охирида
Аллоҳнинг номи билан
бошладим», – «десин».
Шу айтгани кифоя қилиб,
баракатдан маҳрум
бўлмайди ва
«Бисмиллаҳ»сиз таом
еган ҳисобланмайди.
Банда хожасининг
изнисиз таом ейиши
мумкин эмас. Шу
сабабдан
овқатланишдан олдин
«Бисмиллаҳ», деб
Аллоҳнинг номини айтиш
билан баракотлар пайдо
бўлади. Шунинг учун ҳам
ҳаром таомни еётганда
ёки ҳаром ичимлик
ичаётганда «Бисмиллаҳ»,
деб бўлмайди. Чунки
Аллоҳ таоло бу
нарсаларни еб-ичишга
рухсат бермаган, балки
ҳаром қилиб қўйган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев